Американинг SpaceX компанияси Грузияда Starlink сунъий йўлдош интернет хизматини ишга туширишни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда “Новости-Грузия” Грузия миллий алоқа комиссиясига таяниб.
Америка компанияси вакили аллақачон Грузияга етиб борган. Комиссиянинг қайд этишича, Старлинк-нинг ишга туширилиши Грузиянинг тоғли ҳудудлари ва кенг полосали Интернетга уланмаган чекка аҳоли пунктлари учун “айниқса муҳим”.
Starlink – глобал сунъий йўлдош алоқа тизими лойиҳаси. Уни 2002 йили Илон Маск асос солинган Американинг SpaceX компанияси ишлаб чиққан.
Starlink тизими Ерга яқин орбитада кўп сонли кичик қурилмаларни жойлаштириш орқали бутун дунё бўйлаб фойдаланувчиларга интернетга киришни таъминлаш учун мўлжалланган. 2019 йилнинг май ойидан бери SpaceX орбитага 2000 дан ортиқ сунъий йўлдошларни олиб чиқди.