Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Илон Маск дунёни интернет билан таъминламоқчи

1157

Айни вақтда Ернинг барча қитъаларида Илон Маскнинг интернет тармоғи ишлай бошлади.

Американинг SpaceX космик компаниясининг Starlink сунъий йўлдош интернет тармоғи энди Ер юзининг барча қитъаларида мавжуд, деди Илон Маск ўзининг Twitter саҳифасида.

Маскнинг ёзишича, унинг Starlink Интернети энди Ернинг барча қитъаларида, жумладан Антарктидада ҳам ишлайди.

Starlink сунъий йўлдоши орқали интернетга уланиш ҳозирча Россия, Беларус, Хитой, Эрон, Сурия, Афғонистон, Шимолий Корея, Венесуэла ва Кубада режалаштирилмаган.

"Starlink сунъий йўлдоши орқали интернетга уланиш ҳозирча сизнинг ҳудудингизда ҳали мавжуд эмас, чунки меъёрий ҳужжатлар тасдиқланиши кутилмоқда. Тасдиқлар олиниши билан қамров ҳудудимиз кенгайишда давом этади", дейилади маълумотномада.

Тармоқ аллақачон Европа Иттифоқи, Буюк Британия, АҚШнинг кўп қисми, Мексика, Чили, Бразилия ва Австралияда ишламоқда. Кутиш рўйхатидаги бир қатор ҳудудлар, сайёрамизнинг катта қисми "тез орада сизда" статусида турибди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага