Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Илҳом Алиев Қорабоғдаги арман айирмачиларига қатъий ультиматум қўйди

1808

«Ҳозирда бири ўзини президент, иккинчиси вазир, учинчиси, билмайман, парламент раиси, деб ўзларига ёлғон номлар ўйлаб топаётган айирмачилар, масхарабозлар тўдаси охири шуни билиши керакки, бизнинг сабримиз синовдан ўтказилмайди», деди, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Озарбайжон телевидениесига берган интервьюсида.

Бугун Қорабоғда яшовчи арман аҳолисининг кўпчилиги Озарбайжон фуқаролигини қабул қилишга тайёр эканига ишонч билдирган Президент Алиев: «Фақат бу зулуклар, бу ёввойи ҳайвонлар, айирмачилар рухсат бермаяпти. Бу одамларнинг тинч яшашига рухсат берилмаган, улар 30 йилдан бери гаровда. Шунинг учун менинг позициям шундай, буни ҳамма эшитсин - Арманистон раҳбарияти ҳам, бугунги кунда уларнинг ортида турган кучлар ҳам: ҳеч ким бизнинг иродамизга таъсир қила олмайди. Уруш пайтида ҳам, ундан кейин ҳам буни исботладик. Агар керак бўлса, ҳар қандай шаклда ҳам буни яна бир бор исботлаймиз», деб таъкидлади.

«Биз ҳеч бир давлат билан ички ишларимизни муҳокама қилмаслигимизни бир неча бор таъкидлаганмиз. Қорабоғ бизнинг ички ишимиздир», деди Илҳом Алиев Озарбайжон телевидениесига берган интервьюсида.

Давлат раҳбари Қорабоғда яшовчи арманлар ё Озарбайжон фуқаролигини қабул қилиши ёки бошқа яшаш жойи излаши кераклигини таъкидлади: «Бу ерда тўлиқ эркинлик бор, барча демократик асослар таклиф этилган. Бу масалани инсон ҳуқуқлари асосида ҳал қилиш керак».

Давлат раҳбари «Иккинчи Қорабоғ урушидан кейин ўтган икки ярим йил ичида Арманистон, унинг ҳомийлари, қолаверса, уни қўллаб-қувватлаётган мамлакатлар ва кучлар бизнинг иродамиз, қатъиятимиз, куч-қудратимизни яққол кўрди», деган.

Давлат раҳбари ушбу икки ярим йил давомида Озарбайжон-Арманистон давлат чегараси йўналишида, шунингдек, у ерда вақтинча жойлашган Россия тинчликпарвар кучлари назорати остидаги ҳудудда кўплаб муҳим воқеалар содир бўлганини таъкидлади: “Биз бир неча бор бу ерларнинг эгалари ким  эканлигини кўрсатдик. Биз ҳеч ким бизнинг ҳудудимизни бошқаришига йўл қўймаймиз".

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, бўлгинчилар икки танлов борлигини билишлари керак: ё Озарбайжон байроғи остида яшайдилар, ёки кетишади.

“Биз Қорабоғдан бўлгинчиларнинг асосий вакиллари – Серж Саркисян, Роберт Кочарян, Сейран Оҳанянни ит каби ҳайдаб юбордик, уларни тиз чўктирдик. Иккинчи Қорабоғ уруши пайтида улар гўёки биз билан жанг қилиш учун Қорабоққа келишган. Уччаласи ҳам қуёндек юртимиздан қочиб кетди, бугун уларнинг бирортаси ҳам Хонкендига, на бошқа жойга бурнини тиқа олмайди, – деган Илҳом Алиев.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7424 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага