Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Илҳом Алиев: Боку Ереван билан тинчлик шартномаси имзоланиши тарафдори

725

Озарбайжон Арманистон билан аввал таклиф қилинган беш тамойилга, жумладан, давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини ўзаро тан олишга асосланган тинчлик шартномаси имзоланишини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда сешанба куни Бокуда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ЕХҲТ Парламент ассамблеяси раиси Маргарета Седерфелт билан учрашувда айтиб ўтди.

Президент 44 кунлик уруш тугаганидан кейин Ереван билан муносабатларни нормаллаштириш ва тинчлик шартномасини имзолаш ташаббуси билан айнан расмий Боку чиққанини эслатган. “Музокаралар жараёнининг кейинги босқичлари Вашингтонда ташқи ишлар вазирлари даражасида тинчлик шартномаси матни бўйича музокаралар, шунингдек, Брюсселда Арманистон бош вазири билан учрашувим бўлди. Учрашувларда транспорт-коммуникация линияларини очиш масалалари ҳам муҳокама қилинди”, — дейди Алиев.

Давлат раҳбари Озарбайжон, Грузия ва Арманистонни бир платформада бирлаштириш ва Жанубий Кавказнинг яхлит моделини яратиш ташаббуси расмий Боку томонидан илгари сурилганини таъкидлаган.

Президент Илҳом Алиевнинг айтишича, мамлакатнинг арман босқинидан озод қилинган ҳудудларида кенг кўламли реставрация ва қурилиш ишлари давом этмоқда.

ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси президенти, ўз навбатида, Озарбайжонга ташрифи чоғида Зангилон вилоятига ташриф буюриши, ҳудудларни тиклаш жараёнлари билан танишишини маълум қилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага