Чироқ Сенат раиси Танзила Норбоева маъруза қилаётган вақтда ўчиб қолди
Айни дамда Тошкент шаҳрида Коррупцияга қарши курашиш соҳасида миллий ва халқаро миқёсда муҳим аҳамиятга эга бўлган форум бўлиб ўтмоқда.
Форум ўз ишини ялпи мажлис билан бошлади. Бироқ кутилмаганда техник носозлик кузатилиб, Танзила Норбоева нутқ сўзлаётган пайтда "свет" ўчиб қолди. Сенат раиси "эшитиляпдими", деб ўз маърузасини давом эттирди. Лекин ташкилотчиларнинг қувончи узоққа чўзилмади. Орадан бироз вақт ўтиб, носозлик яна кузатилди. Айни пайтда бўлиб ўтаётган халқаро тадбирда Норбоева микрофонсиз, баланд овозда маъруза қилмоқда.