Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Иброҳим алайҳиссаломнинг овозига дарахт, тош ва тоғларни «лаббайка» деб жавоб бериши

2126

Баъзи ривоятларда келишича, дунёдаги барча нарсалар Иброҳим алайҳиссалом чақириқларига “Лаббайкаллоҳумма лаббайк” деб жавоб берган. Ҳатто, тош, дарахт, тоғ ва тупроқлардан ҳам “лаббайка” овози эшитилган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

“Иброҳим алайҳиссалом Байтни қуриб бўлгач, Аллоҳ таоло томонидан инсонлар орасида ҳажни эълон қилгин деган ваҳий нозил бўлди. Шунда Иброҳим алайҳиссалом: “Огоҳ бўлинглар! Роббиларингиз бир уйни тутди ва сизларга уни ҳаж қилишларингизга амр қилди” дедилар. Уни эшитган тош, дарахт, тепалик ва тупроқлардан (ҳар бир) нарса: “Лаббайкаллоҳумма лаббайк” деб ижобат қилди” (Шуъаби иймон).

Байҳақийнинг “Сунани кубро” асарида юқоридаги ҳадисни кенгроқ ёритиб берувчи қуйидаги ҳадис келтирилган:

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Аллоҳ таолонинг “Одамларни ҳажга чақир” (Ҳаж 27 оят) деган қавли борасида у (ибн Аббос): “Аллоҳ азза важалла Иброҳим алайҳиссаломга “Одамларни ҳажга чақир” деб амр қилганида, у (Иброҳи алайҳиссалом): “Эй, инсонлар Роббиларингиз бир уйни тутди ва сизларга уни ҳаж қилишларингизга амр қилди” дедилар. Уни эшитган тош, дарахт, тепалик, тупроқ ва нарсалардан ҳар бирлари: “Лаббайкаллоҳумма лаббайк” деб жавоб бердилар” деди. (Байҳақий ривояти).

“Мустадраки Ҳоким”, “Сунани кубро” каби асарларда ушбу воқеа атрофлича баён қилинган. Уларда шундай дейилади: “Иброҳим алайҳиссалом овозини еру осмондаги барча махлуқотлар эшитди ва Иброҳим алайҳиссалом чақириғига “лаббайка” деб жавоб беришга ҳукм бўлди. Шунинг учун ҳаж ва умрага эҳром ўраётган пайтда талбия айтиш шарт қилиб қўйилди. Бу жараён қиёматгача давом этади. Ким қаердан эҳром ўрамасин ўша жойдан унга талбия айтиш вожиб бўлади. Умра қилувчиларга эҳром ўраганларидан бошлаб то тавоф қилишга киришгунларича талбия айтишларига ҳукм қилинди. Ҳаж қилувчиларга эса, эҳром ўраганларидан бошлаб биринчи ақаба тошларини отгунларича “лаббайка, лаббайка” айтишларига ҳукм қилинган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Иброҳим алайҳиссалом байтни қуришдан фориғ бўлгач: “Эй, Роббим фориғ бўлдим” дедилар. Шунда, (Аллоҳ таоло): “Одамларни ҳажга чақир” деди. У (Иброҳим алайҳиссалом): “Эй, Роббим! Овозим етиб бормайди” дедилар. (Аллоҳ таоло): “(одамларни ҳажга) Чақир, етказиш Мени зиммамга” деди. У (Иброҳим алайҳиссалом): “Эй. Роббим! Нима дейман?” дедилар. (Аллоҳ таоло): “Эй, инсонлар атиқ байтни ҳаж қилиш сизларга фарз қилинди” деди. У(Иброҳим алайҳиссалом овози)ни еру осмон орасидаги нарса(махлуқ)лар эшитди. Кўрмайсизми, улар ернинг турли тарафларидан талбия айтиб келмоқдалар” (Ҳоким ривояти).

Манба

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага