Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Иброҳим алайҳиссаломнинг ҳажни эълон қилишлари

2625

Иброҳим алайҳиссалом Каъбатуллоҳни қайта қурганларидан кейин, Аллоҳ таолога мурожаат қилиб: “Эй, Аллоҳим! Каъбатуллоҳни таъмир қилиш Сени ҳукминг эди. Мана таъмир ишлари тугади” дедилар. Шунда Аллоҳ таоло томонидан Иброҳим алайҳиссаломга инсонларга Байтуллоҳни ҳаж қилишни эълон қилиш ҳукми бўлди. Шу пайт Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳ таолога мурожаат қилиб: “Бу яқин ўртада ва узоқ-узоқларгача одам яшамайди. Инсонлар яшайдиган жой бу ердан юз миллаб узоқликда жойлашган. Мени овозим уларга қандай қилиб етиб боради” дедилар. Аллоҳ таоло томонидан: “Эй, Иброҳим уларга менинг овозим қандай етиб боради деб ўйлаш сизнинг ишингиз эмас. Сизнинг ишингиз эълон қилиш, барча инсониятга сизнинг овозингизни етказиш Бизнинг ишимиз” деган жавоб бўлди. Аллоҳ таоло томонидан ушбу нидо бўлгач Иброҳим алайҳиссалом хотиржам бўлиб, Сафо тоғига уланган узун, кенг, баланд Абу Қубайс тоғи чўққисига чиқдилар ва бармоқлари билан икки қулоқларини беркитиб, баланд овоз билан

“يَا أَيُّهَا النَّاسُ إنَّ اللَّهَ كَتَبَ عَلَيْكُمْ الْحَجَّ فَحُجُّوا

(Эй, инсонлар Аллоҳ таоло сизларга ҳажни фарз қилди. Бас, ҳаж қилинглар)” деб эълон қилдилар. Баъзи ривоятларда мақоми Иброҳимда туриб эълон қилганликлари зикр қилинган. Аслида, Иброҳим алайҳиссалом Абу Қубайс тоғида ҳам, Мақоми Иброҳимда ҳам ва бир неча жойларда ҳам тик туриб ҳаж қилишни эълон қилганлар.

Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг ҳукмига мувофиқ ҳаж қилишни эълон қилган эдилар. У зотнинг овозлари барча инсониятга ва уларнинг наслларига етиб борди. Ҳатто, эркакларнинг пуштиларидагилар пушти камардагиларнинг пушти камардагиларгача ва аёлларнинг раҳмларида парвариш бўлувчи барча-барчага бу эълон етиб борди.

“Сунани кубро”да келган ривоятга кўра, осмонда ва ерда қанча махлуқ бўлса, у хоҳ инсон бўлсин, жин бўлсин, фаришта бўлсин уларнинг барчасига Иброҳим алайҳиссаломнинг овозлари етиб борди. Ўша вақтда ким Иброҳим алайҳиссаломнинг овозига “лаббайка” деб жавоб берган бўлса, унга Байтуллоҳни ҳаж қилиш насиб бўлади.

Иброҳим алайҳиссалом овозига биринчи бўлиб, яманликлар “лаббайка” деб жавоб бердилар. Ундан кейин дунёнинг турли жойларидан “лаббайка” деган жавоб кела бошлади.

Баъзи ривоятларда, ҳаж Иброҳим алайҳиссалом эълонига “лаббайка” деб жавоб берганларгагина насиб бўлади дейилган. Кимдаки, Иброҳим алайҳиссаломга “лаббайка” деб жавоб бермаган бўлса, унга ҳаж қилиш насиб бўлмайди. Кимки Иброҳим алайҳиссалом эълонларига неча маротаба “лаббайка” деган бўлса, ўшанча марта ҳаж қилиш унга насиб этади. Агар киши ўн маротаба “лаббайка” деган бўлса, ўн маротаба, эллик маротаба “лаббайка” деган бўлса, эллик маротаба ҳаж қилиш насиб бўлади. Бу мазмунга тегишли бир неча ҳадислар баён қилинган.

Манба

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага