Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Иброҳим алайҳиссалом чақириғига биринчи бўлиб «лаббайка» деганлар

2227

“Руҳул маъоний”, “Тафсири ибн Касир” каби китобларда ибн Жарир ат-Табарий, ибн Абу Ҳотим санади билан Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан қуйидаги ҳадисни ривоят қилганлар.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломга инсонларни ҳаж қилишга чақиришга буюрган эди, Абу Қубайс тепалигига кўтарилиб, икки бармоғини икки қулоғига қўйиб: “Аллоҳ таоло сизларга ҳажни фарз қилди. Бас, Роббиларингизга ижобат қилинглар” деб нидо қилдилар. Бас, унга кишилар сулби ва аёллар раҳмидагилар талбия билан жавоб бердилар. Жавоб бергувчиларнинг биринчиси Яман аҳли бўлди. Ўша вақтдан қиёматгача ўша кунда Иброҳим алайҳиссаломга жавоб берганлар ҳаж қиладилар”.

Нима учун ҳаммадан олдин яманликлар “лаббайка” деб жавоб берганлар?

Бу ерда энг аҳамиятли гап шуки, яманликлар Иброҳим алайҳиссалом эълонига “лаббайка” деб биринчилардан бўлиб жавоб бердилар. Чунки, дунёда яманликларга фитрий тарзда дин борасида биринчилардан бўлиш ёзилгандир. Мадиналик Авс ва Хазраж қабилаларининг ота-боболари ҳам яманликдир. Улар Ямандан Мадинага ҳижрат қилиб келиб, у ерга жойлашиб қолганлар. Икки олам сарвари Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўн уч йил Маккада турли хил азиятларни бошдан ўтказдилар. Шу муддат давомида жуда оз сонли заиф, фақир одамлар исломни қабул қилдилар. Лекин, барча сардорлар исломга тиш-тирноқлари билан қарши туришди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага ҳижрат қилганларидан кейин ҳаммадан биринчи бўлиб, келиб чиқиши яманлик бўлган Авс ва Хазраж қабилаларининг сардорлари исломни қабу қилдилар.

Ўн уч йил давомида Маккада қанча одамлар исломни қабул қилган бўлса, Мадинага келганларидан кейин ўн уч кун ичида ундан кўп одамлар исломни қабул қилишди. Чунки, мадиналиклар аслида яманликлардир. Шу боис ҳам Иброҳим алайҳиссалом чақириғига биринчилардан бўлиб “лаббайка” деб жавоб берганлар яманликлар бўлишган.

Манба

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага