16 июн куни Сирдарё вилоятининг Ховос тумани Оқчангал маҳалласидаги «Абдурраҳмон ибн Авф Қурайший» (эски номи "Аҳмадхўжа") жоме масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Қайтадан қурилиб, халқимиз мўмин-мусулмонлари учун фойдаланишга топширилган янги масжидининг хонақоси 1500 ўринга мўлжалланган бўлиб, замонавий таҳоратхона ва барча қулайликларга эга бўлган хизмат хоналари бунёд этилган.
Янги масжиднинг очилиш маросимига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари ташриф буюрди. Муфтий ҳазратлари янги қурилган масжидда намозхонларга жума мавъизасида ини қиладилар ва намозни ўқиб берди.
Янги масжидга келганлар жума намозидан аввал қориларимизнинг қалбга сурур бағишловчи гўзал қироатлари ва муфтий ҳазратларининг манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўлишди.
Юртимизда бу каби масжидлар кўпайиши, уларнинг намозхонлар томонидан обод этилишини тилаб, мазкур масжиднинг бино бўлишига ҳисса қўшганлар ҳақига дуои хайрлар қилинди.