Вазирликка кўра, Президент администрацияси бошчилигида мактаб дарсликларини тўлиқ текширувдан ўтказиш бошланган.
Ўзбекистон Президенти администрацияси қошидаги ишчи гуруҳ таълим сифатини ошириш, замонавий дастурлар, янги ўқув қўлланмаларини яратиш ишларини бошлади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳозирда биринчи синфдан то иккинчи синфгача бўлган барча ўқув маҳсулотлари апробация учун танлаб олинган.
«Ҳурматли бошланғич синф ўқитувчилари! Агарда сиз ушбу апробация ишларида қатнашиш истагида бўлсангиз веб-сайти ёки телеграм боти орқали рўйхатдан ўтиб, ўзингиз ҳақингизда маълумот қолдиришингиз мумкин. Биз албатта сиз билан боғланамиз ва сизни ишчи гуруҳимизга таклиф қиламиз», — дейилади хабарда.
Аввалроқ, мактаб дарсликлари сифати ва савияси ҳақидаги мавзулар кун тартибига чиққани ҳақида мақола эълон қилинганди.