Британияда жойлашган насроний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти бошлиғи (CSW) Миср ҳукуматининг мамлакатдаги ўнлаб черковларнинг фаолияти қонунийлаштириш ҳақидаги яқинда эълон қилинган қарорини қўллаб-қувватлади ва буни "хайрихоҳлик" дея таърифлади.
14 ноябрда Бош вазир Мустафо Мадбулий бошчилигидаги черковлар ва уларга қарашли биноларнинг ҳолатини назорат қилувчи ҳукумат қўмитаси 125 та черков ва бошқа ибодатхоналар фаолиятига ҳуқуқий мақомни тақдим қилди. Бу эса апрелда бўлиб ўтган шунга ўхшаш учрашувдан сўнг, 239 та черков ва ибодатхоналар фаолиятини қонунийлаштиришга олиб келди.
"Мисрда черковлар фаолиятининг қонунийлаштирилгани, 2017 йилдан бери бундай мақомга эга бўлган черковлар ва ибодатхоналарнинг умумий сони 2500 дан ошгани ҳақидаги хабарлар далда беради", деди CSW асосчиси Мервин Томас матбуот баёнотида.
Бироқ мазкур ташкилот раҳбарининг фикрича, бундай уринишлар кўпайганига қарамай, "қонуний жиҳатдан ҳануз айирмачиликка йўл қўйилмоқда. Масалан, айрим талаблар сунний ва шиа мазҳабидаги мусулмонларга тегишли масжидларга тааллуқли эмас. Юқорида эътироф қилинган ўзгаришлар Президент Сисийнинг Мисрдаги насроний жамияти аҳволини яхшилаш бўйича шахсий уриниши эканлигини кўрсатади. Шунингдек, Мервин Томас Президент ва унинг ҳукуматини насроний ҳамжамиятининг ҳозирда Мисрдаги барча диний ташкилотлар ва конфессионал гуруҳлар учун ўрнатилган ҳуқуқ ва қонунларни адолатли равишда таъминлаш орқали уринишларини давом эттиришга чақиришини билдирди.