Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Ҳозирги кундаги барча балоларга ғийбат сабабдир

1748

Мазкур гуноҳлар сабабидан ҳозирги кунда турли азоблар содир бўлмоқда. Бир шаҳарни ер ютган, бир шаҳарда қаттиқ шамол, яна бирида қаҳатчилик бўлган, баъзи бир жойда сув йўқ, бошқа жойларда сув ҳаддан ошиб кетган, бир жой жуда совуқ бўлса, бошқасида иссиқ ҳаддан ошиб кетган. 

Баъзи бир жойда одамлар кўп ўлмоқда, яна баъзи бир жойда бўрон бўлмоқда, баъзи жойларга ўт кетяпти, баъзи жойларда қаттиқ шамол меваларни пишиб етилишидан олдин дарахтлардан тўкиб юбормоқда. Баъзи жойда султон золимлик қилмоқда, яна баъзи жойларда вабо тарқамоқда. 

Буларнинг барчасига бизнинг ғийбат сингари гуноҳларимиз сабабдир. Одамлар бу ишларнинг барчасидан тавба қилишлари лозим. Уларга ҳайронман, ёмғир ёғмай қолса ёки шиддатли шамол келса, қўрқиб дуога қўл кўтарадилар, бироқ азобга сабаб бўладиган ишлардан тийилмайдилар. 

Ибодат ва яхши ишлардан чарчасалар ҳам, ғийбат қилишдан чарчамайдилар. Шунинг учун қилган дуолари ҳам қабул бўлмайди. Гуноҳ қилавериб диллари қотиб кетгани сабабли ҳаргиз насиҳатни қабул қилмайдилар.

Гоҳида жаннат зикри бўлса, жаннатни сўраб дуо қилиб қўяверадилар, лекин унга киришга монелик қиладиган ишлардан парҳезлари йўқ. Маъруза қилувчининг насиҳатини эшитадилар-у, унинг ёнидан чиққач, яна ўз йўлларида (гуноҳ қилишда) давом этаверадилар.

Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавийдан Ёрқинжон домла Фозилов таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага