Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ховос туманида янги электр станцияси ишга туширилди 

1031

Сирдарё вилоятида қуввати 220 MVt бўлган янги иссиқлик электр станцияси ишга туширилди. Ушбу иншоот Туркиянинг Cengiz Energy компанияси томонидан қуриб битирилди.

Ушбу станциянинг барпо этилиши электр энергиясига бўлган эҳтиёжни қоплашда яна бир муҳим қадам бўлмоқда. Яқинда электростанциясининг илк станцияси синовдан ўтказилди. Станция қисқа муддат ичида Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига уланиб, қувват узатишни бошлади.  

– Лойиҳамизда 23 та двигателлар жойлашган. Бундан ташқари икки буғ трубиналари бўлиб, ҳозирги кунда монтаж ишларининг 95 фоизи якунланди, – дейди лойиҳа раҳбари Ражаб Мусаллам. – Охирги тест синовлари амалга ошириляпти. Бу ерда 500 нафар ишчи фаолият олиб бормоқда. 450 нафар ходим маҳаллий ишчилар  50 нафар туркиялик мутахассислар билан барча ишларни амалга оширди. Якунда 50 нафар ўзбекистонлик ишчи сараланиб, мазкур корхонада доимий иш билан таъминланади.  

Станция тўлиқ ишга туширилгач, қарийб 600 минг хонадонни электр энергияси билан тўлиқ таъминлайди. Яқин кунларда тўлиқ ишга туширилади. Электр станцияси йилига 1,7 миллиард киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкониятига эга. Яна бир муҳим жиҳати, маҳаллий аҳолининг анчагина қисми доимий иш билан таъминланади. Электр энергияси иқтисодиётнинг муҳим қон томири. Унинг узлуксиз ишлаши ҳудудда ишлаб чиқаришнинг барқарор тараққиёти учун мустаҳкам замин бўлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага