Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Ҳокимларга таълим ривожи керак эмасми?

986

Ўзбекистондаги умумтаълим мактаблар рейтинги эълон қилинди. Ачинарлиси, 16 та туман (шаҳар)ларда ҳокимликлар томонидан таълимга маблағ ажратилмаган

Президентимизнинг ҳудудлар кесимида умумтаълим муассасаларининг рейтингини тузиш бўйича топшириғига асосан ўтган йилдан бошлаб, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан барча мактаблар рейтинги аниқланиб, эълон қилинмоқда. 

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари 2021 йил якунлари бўйича мактаблар рейтингини аниқлаш бўйича бажарилган ишлар ва ўтказилган тадқиқотлар натижалари маълум қилинди.

Мактаблар рейтинги қандай аниқланди?

Таълим инспекцияси берган маълумотларга кўра, ташкилот томонидан ўтган бир йил давомида мактаблар рейтингини аниқлаш бўйича иккита тадқиқот амалга оширилган.  Хусусан, барча мактаблар рейтингини аниқлаш учун юртимизнинг 14 та ҳудудидаги 207 та туман (шаҳар)ларда жойлашган 9 минг 954 мактаб фаолияти таҳлил қилинди. Таҳлил натижалари асосида 2021 йил якунлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, туман (шаҳар) кесимида умумтаълим муассасаларининг рейтинги ҳамда туман ва шаҳарларнинг таълим сифати бўйича рейтинги тайёрланди. 

Бунда халқаро тажриба ҳамда маҳаллий устувор масалаларга алоҳида эътибор берилиб, 4 та йўналишда 8 та индикатор белгиланди. 

– ўқувчиларнинг ҳаётга тайёргарлик даражаси (билим даражаси, олийгоҳларга кириш кўрсаткичи, хорижий тилни билиш даражаси ва бандлик); 

– педагогларнинг сифат таркиби ва салоҳияти (олий ва биринчи тоифага эга педагоглар улуши); 

– мактаблардаги маънавий-маърифий ва ўқув-тарбиявий муҳит (5 та ташаббус доирасида амалга оширилган ишлар ва ўқувчилар орасида жиноятчилик); 

– маҳаллий ҳокимликларнинг мактаблар ривожи учун қўшган ҳиссаси (маҳаллий бюджетнинг орттирилган маблағлари ҳисобидан мактаб ривожи учун сарфланган маблағлар). 

Ғалвир сувдан кўтарилди

Халқимизда «Жўжани кузда санаймиз», «Ғалвир сувдан кўтарилди» каби иборалар бежиз айтилмаган. Ҳар бир ишнинг ниҳоясида ёки таҳлил қилинганда унга қай даражада эътибор қаратилгани яққол намоён бўлади. Хусусан, ушбу рейтинг ҳам масъул раҳбарларнинг қандай ишлаганини кўрсатиб қўйди.  

Ҳудудлар рейтингида энг юқори ўринларни Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятлари эгаллаган бўлса, энг охирги ўринларни Сурхондарё, Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари банд этди.  

Туман ва шаҳарлар рейтингида юқори ўнталикдан Навоий, Бухоро шаҳарлари, Жондор тумани, Когон шаҳри, Зарафшон, Хива шаҳарлари, Когон, Учқудуқ туманлари, Урганч, Ғозғон шаҳарлари жой олди. 

Сўнгги ўринларда эса Бўка, Тахиатош, Тошкент, Тупроққалъа, Зафаробод туманлари, Нурафшон шаҳри ҳамда Учтепа, Қибрай, Қамаши, Юқори Чирчиқ туманлари экани маълум бўлди.

Барча мактаблар рейтингидан ташқари, Таълим инспекцияси томонидан Республикадаги жами мактабларнинг 10 фоизини халқаро тадқиқотлар талаблари асосида ўқувчиларнинг ўқиш ва математик ва табиий фанлар бўйича саводхонлиги даражаси аниқланди.

Бунинг учун жами 14 та ҳудуддаги 207 та туман ва шаҳарларда жойлашган 985 та (10%) мактаб ҳудудлар кесимида (халқаро тажрибадан келиб чиқиб, шаҳар туман ва олий ҳудудларга ажратган ҳолда) тасодифий танлаб олиниб, халқаро PISA ва TALIS тадқиқотларининг методологияси асосида синовлар ўтказилди.

985 та мактабдан 88 таси шаҳарда, 827 таси туманларда ва 70 та олис ҳудудларда жойлашган.

Ушбу тадқиқотда асосан мактаблардаги таълим сифатига қаратилган бўлиб, аксарият маълумотлар жойига чиқиб ўрганиш орқали шакллантирилди.

Тасдиқланган низомга кўра 10 фоиз мактаблар компьютер дастури орқали инсон аралашувисиз ихтиёрий танлаб олинди.

Ушбу тадқиқотларда 22 691 нафар ўқувчи она тилидан, 22 694 ўқувчи математикадан, 22 694 нафар ўқувчи физикадан назорат ишларида, 20 763 ўқувчи ва 30 072 ўқитувчилар ижтимоий сўровномаларда иштирок этди.

Блогер ҳокимлар «курсисини силтаб қўйди»

Республика таълим маркази директор ўринбосари, математика фани ўқитувчиси, блогер Исроил Тиллабоев телеграм каналида қуйидаги фикр қолдирди:

«Мана бу статистикани барча ҳокимларнинг столига чиқариб қўйиб қўйиш керак. Мактабларни қўллаб-қувватлаган ҳокимлар ва «копейка» ажратмаган ҳокимлар статистикаси.

Фарғона вилояти охирги ўриндалиги уятли ҳолат ушбу вилоят учун, чунки ҳар ҳолда ҳамма Ҳайрулло Бозоровни Наманган вилоятида қилган яхши ишларини кўп мақташади...

Маҳаллий бюджетнинг орттирилган маблағлари ҳисобидан мактаб таълимини ривожлантириш учун қилинган харажатлар (туман ва шаҳарлар миқёсида)

Юқори ўринларда қойил қоларли:

«Мана бу статистикани барча ҳокимларнинг столига чиқариб қўйиб қўйиш керак. Мактабларни қўллаб-қувватлаган ҳокимлар ва «копейка» ажратмаган ҳокимлар статистикаси.

Фарғона вилояти охирги ўриндалиги уятли ҳолат ушбу вилоят учун, чунки ҳар ҳолда ҳамма Ҳайрулло Бозоровни Наманган вилоятида қилган яхши ишларини кўп мақташади...

Маҳаллий бюджетнинг орттирилган маблағлари ҳисобидан мактаб таълимини ривожлантириш учун қилинган харажатлар (туман ва шаҳарлар миқёсида)

Юқори ўринларда қойил қоларли:

-Қонликўл тумани (628 227 сўм)

-Қораўзак тумани (447 412 сўм)

- Тахтакўпир тумани (424 773 сўм)

- Кегейли тумани (380 162 сўм)

- Нурота тумани (373 296 сўм)

Жуда аянчли туман ҳокимликлари: 16 та туман (шаҳар)ларда ҳокимликлар томонидан маблағ ажратилмаган.

Булар: Арнасой, Зарбдор, Мирзачўл, Янгиобод, Нишон, Норин, Қоровулбозор, Қумқўрғон, Музробод, Олтинсой, Узун, Жалақудуқ туманлари ҳамда Қарши, Ангрен, Чирчиқ, Каттақўрғон шаҳарлари».

Шунингдек, блогер «Таълим ривожи керакми, ҳокимбувалар?» дея чақириқ билан «ухлаб ётган ҳокимларнинг курсисини силтаб қўйди».

Хулоса ўрнида

Бугун таълимда қоғозбозлик ва ҳужжат ишлари камайди деб бонг уряпмиз. Аммо ундай эмас: тизим эски ҳаммом, эски тослигича қолмоқда. Ўқитувчи ҳам, ўқувчи ҳам юкламадан тўлиқ халос бўлгани йўқ. Маънавият кунига бағишланган маънавиятсиз тадбирлар, ура-ура қилиб, бўлар-бўлмасга камера ёқиб расмга тушишлару, юқорига файл тўлдириб очко олишлар кўпайган бўлса кўпайганки, камаймаган. Агар шу каби ишларга сарфлаётган вақт ва энергиямизни ҳақиқий билим олишга қаратсак, юқоридаги каби паст кўрсаткичлар бўлмасди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7424 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага