Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ҳожиларимиз бугундан қайта бошлайди. Диний идорадан муҳим огоҳлантириш...

1328

“Ҳаж – 2023” мавсумини кўтаринки кайфиятда якунлаган зиёратчиларимиз жорий йил 4-22 июль кунлари юртимизга қайтиб келади.  Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Юртдошларимиз Жидда шаҳридан Ўзбекистоннинг 10 та ҳудуди – Тошкент, Наманган, Фарғона, Қарши, Термиз, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Урганч ва Нукус сари парвоз қилиб, қайтиб келадилар.  

“Ҳаж – 2023” тадбирининг узлуксиз ва тартибли ўтказилишида “Uzbekistan Airways” акциядорлик жамиятидан малакали учувчи ва борткузатувчилари жалб этилган. Ҳожиларимизга ҳаво саҳнида турли таом ва ичимликлар тақдим этилади”, дейилади хабарда.

Диний идора шунингдек, ҳожиларни кутиб олувчилар, уларнинг оила аъзолари ва яқинларига муҳим огоҳлантириш билан мурожаат қилди:

“Юртдошларимиз пойтахтимиздаги "Новза" масжидидан тартибли равишда Тошкент халқаро аэропортига кузатилган эди. Ҳожиларимизни кутиб олиш жараёнини ҳам рисоладагидек, чиройли тартибда ташкил этиш мақсадида, айнан, шу масжидда кутиб олинишини маълум қиламиз!
Кутиб олувчилардан аэропортга чиқиб, ортиқча овора бўлмасликни, қолаверса, аэропорт ҳудудида тирбандлик ҳосил қилмасликни сўраб қоламиз!",
дейилади Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабарида.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага