Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Ҳожар онамиз чўри бўлганми ёки малика?

4449

Исмоил алайҳиссаломнинг оналари Ҳожар чўри бўлганми ёки малика?

Ҳақиқат шуки, Ҳожар онамиз Миср подшоҳининг қизи бўлганлар. Подшоҳ Сора онамизга ёмон ниятда қўл чўзган эди, бирдан ҳушидан кетиб йиқилди ва бу ҳол уч бор такрорланди. Шундан сўнг подшоҳ Сора онамизни нақадар тақводор ва соҳиби каромат аёл эканига амин бўлди ва Сора онамизни ҳайбати подшоҳ қалбини эгаллади. Шунинг учун подшоҳ ўз қизи Ҳожарни Сора онамиз хизматига бериб, хизматкорларига: “Уни қаердан олган бўлсаларинг ўша жойга қайтаринглар” деди. Иброҳим алайҳиссалом Сора онамиз ва унинг хизматкори Ҳожарни олиб Қуддусга қайтди. Шу тарзда маълум бир вақт ўтди. Шу вақт оралигида Сора онамиз фарзанд кўрмай, ўзларини бепушт деб ўйладилар. Бу вақтда Ҳожар онамиз ҳам балоғат ёшига етиб қолган эдилар. Шунда, Сора онамиз ўзларининг хизматкорлари малика Ҳожарни никоҳ учун эрлари Иброҳим алайҳиссаломга тақдим қилдилар. Иброҳим алайҳиссалом малика Ҳожар онамизга уйландилар ва у иккалаларидан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг боболари Исмоил алайҳиссалом дунёга келдилар.

Баъзи одамлар Ҳожар онамизни чўри бўлган деб ўйлайдилар. Бунга сабаб Бухорий шарифнинг беш-олти жойида Миср подшоҳи Сора онамиз хизматига Ҳожар онамизни беришини турли лафзлар билан келиши бўлган.

قَالَ أَبُو هُرَيْرَةَ فَقَالَتْ اللَّهُمَّ إِنْ يَمُتْ فَيُقَالُ هِيَ قَتَلَتْهُ فَأُرْسِلَ فِي الثَّانِيَةِ أَوْ فِي الثَّالِثَةِ فَقَالَ وَاللَّهِ مَاأَرْسَلْتُمْ إِلَيَّ إِلَّا شَيْطَانًا ارْجِعُوهَا إِلَى إِبْرَاهِيمَ وَأَعْطُوهَا آجَرَ فَرَجَعَتْ إِلَى إِبْرَاهِيمَ عَلَيْهِ السَّلَام فَقَالَتْ أَشَعَرْتَأَنَّ اللَّهَ كَبَتَ الْكَافِرَ وَأَخْدَمَ وَلِيدَةً.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

 “У (Сора онамиз):

“Эй, Аллоҳим! Агар у ўлса, у (аёл) ўлдирди дейишади” деб дуо қилди. Шунда иккинчи ёки учинчисида уни қўйиб юборилди ва у:

“Менга шайтонни юборибсизлар. Уни Иброҳимга қайтариб, унга Хожарни беринглар” деди. У (Сора онамиз) Иброҳим алайҳиссаломга қайтиб:

“Сизга маълум бўлсинки, Аллоҳ кофирни расво қилиб, бир қизни менга хизматчи қилди” дедилар” (Бухорий ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилинган бошқа бир ривоятда Сора онамиз шундай деганлар:

قَالَتْ رَدَّ اللَّهُ كَيْدَ الْكَافِرِ أَوْ الْفَاجِرِ فِي نَحْرِهِ وَأَخْدَمَ هَاجَرَ.

“У (Сора онамиз):

“Аллоҳ кофир ёки фожирнинг макрини гарданига қайтариб Ҳожарни хизматга берди” дедилар (Бухорий ривояти).

Ҳадисда “валийда” сўзи келганлиги учун баъзилар Ҳожар розияллоҳу анҳо чўри бўлган деб тушунадилар. Бу тўғри эмас. Чунки, валийда дегани янги туғилган қизча деганидир. Унинг саҳиҳ мафҳуми, ёш қизни хизматга берди деганидир. У қизалоқ катта бўлиб, балоғатга етгач, Сора онамиз ўзларини бепушт деб билиб, уни Иброҳим алайҳиссалом никоҳига тақдим қилдилар ва Иброҳим алайҳиссалом уни ўзларига никоҳ қилиб олдилар.

Ва яна баъзилар иккинчи ҳадисда ишлатилган “ахдама” сўзидан Ҳожар розияллоҳу анҳони чўри бўлган деб тушунишади. Ўзларига далил қилиб, хизматчи ким бўлиши мумкин, албатта чўрида дейдилар. Дарҳақиқат, Имом Бухорий ушбу ҳадисга биноан ихтилофга бир мавзу ясаганлар. Аслида эса, у кишилар тушунгани каби эмас, балки ҳадисда ишлатилган “ахдама” сўзи Ҳожар онамизни Сора онамизга мулк қилиб эмас, хизматини қилиш учун берди деган маънони англатади.

Манба

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага