Хитой Мудофаа вазири Вей Фенхе Туркманистонга ташриф буюрди
Томонлар турли соҳаларда, жумладан, савдо-сотиқ бўйича ҳамкорликни ҳам муҳокама қилишди. Фенхе Хитойда 1400 дан ортиқ туркман талаба таҳсил олишини таъкидлади.
Икки томон халқаро ва минтақавий хавфсизлик масалалари, Украина ва Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашишди.
Терроризмга қарши кураш ва ҳарбий техника соҳасида алоқаларни, мустаҳкамлаш, кадрлар тайёрлашни яхшилаш ва ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олишди.
Хитой вазири Пекин Туркманистоннинг нейтрал мақомини қўллаб-қувватлашини ва унинг ички ишларига, ташқи сиёсатига аралашувга қарши эканлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Фенхе Нур-Султонга аввалроқ ташриф буюрган эди ва у ердаги «ташқи кучлар»нинг Қозоғистонда рангли инқилоб уюштиришга уринишларини қоралаган эди.
Хитой мудофаа вазирининг Қозоғистон ва Туркманистонга ташрифи бўйича:
Афғонистондаги беқарорлик ва Марказий Осиёда нисбатан давом этаётган террорчилик таҳдиди;
Пекиннинг минтақадаги лойиҳалари, «Бир камар, бир йўл» ташаббуси хавфсизлигини таъминлашдан манфаатдорлиги;
Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистоннинг хавфсизлиги ва муҳофаза билан таъминлаш сиёсатини амалга ошириш каби масалаларда фикр алмашишди.