Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Хитой Ойда сув борлигини тасдиқлади

1340

Хитойлик олимлар Chang'e-5  асбоби ёрдамида Ойда тўпланган жинсларда H2O (сув) топилганлигини эълон қилишди.

Сўнгги йилларда коинотни ўзлаштиришда АҚШ билан жиддий рақобатга киришган Хитой фазодаги тадқиқотларини жадал суръатда давом эттирмоқда. 

Хитой фазогирлари 2019 йил 2 январь куни биз Ердан кўра олмайдиган Chang'e-4 космик кемасини Ойнинг нариги томонига қўндирганди. Кейинроқ эса улар Chang'e-5 воситасини ишга туширди ва Ой юзасидан намуналар йиғишга муваффақ бўлди.   

Хитойнинг Chang'e-5 разведка фазо кемаси икки йил аввал Ерга Ойдан тўпланган тупроқ ва тош намуналарини юборган ва илмий тадқиқотларини давом эттираётган эди. 

Хитойлик олимларнинг баёнотига кўра, синовларда Chang'e-5 томонидан тўпланган тошларда сув бўлиши мумкинлиги ҳақидаги тахминлар тасдиқланган. 

Телескоп ва сунъий йўлдош кузатувлари узоқ вақтдан бери олимларни Ойдаги тоғ жинсларида гидроксил ёки Н2О кўринишида сув борлигига шубҳа қилишларига олиб келганди. 

Олимлар Ойга яшашни истаётган бўлажак астронавтлар атроф-муҳитдан ўзлари учун сув ва соф кислород ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлишига умид қилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага