Хитой Соҳил қўриқлаш хизматининг тўртта кемаси Шарқий Хитой денгизининг баҳсли Сенкаку ороллари минтақасидаги Япония сув ҳудудларига кирган.
Окинавадаги 11-Соқил қўриқлаш хизмати штаб-квартирасининг маълумотларига кўра, Хитой кемалари Япониянинг сув ҳудудларига кириб, япониялик балиқчиларнинг қайиқларига яқинлашган.
Қоидабузарлар Япониянинг сув ҳудудини тарк этиш талабига жавобан, воқеа жойидан кетишган.
Шарқий Хитой денгизидаги Япония томони "Сенкаку", Хитой томони "Дяоюй" деб атайдиган архипелаг 5 та орол ва 3 та қоядан иборат.
Одам яшамайдиган бу архипелаг икки давлат ўртасида узоқ вақтдан бери баҳсли ҳудуд ҳисобланади.