Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ҳиндистонда иккита йўловчи ва битта юк поезди тўқнашди: юзлаб қурбонлар бор  

1297

Ҳиндистоннинг Орисса штатида кеча содир бўлган поезд ҳалокатида ҳалок бўлганлар сони 233 нафарга етди, ҳалокатда 900 дан ортиқ киши жароҳат олди. 

The Hindu газетасининг хабарига кўра, кеча маҳаллий вақт билан соат 19.20 да Орисса штатининг Баласоре туманида, Баҳанага Базар поезд станцияси яқинида 3 та поезд иштирокида тўқнашув содир бўлган. Бахтсиз ҳодисада 233 киши ҳаётдан кўз юмган, 900 дан ортиқ киши тан жароҳати олган. Поездлардан 2 таси йўловчи, учинчиси юк поезди бўлган.

Авария қурбонлари сони ортишидан хавотир билдирилмоқда. 

Темир йўл ходимлари ҳалокатга учраган йўловчи поездлари Coromandel Express ва Yashwatpur-Howrah Ekspress компанияларига тегишли эканини айтишди. 

Расмийлар жароҳатланганларнинг 179 нафари касалхонага ётқизилганини, поездда қолиб кетган 600 дан ортиқ йўловчини эвакуация қилиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди. 

Қайд этилишича, Шалимар вокзалидан йўлга чиққан Coromandel Express йўловчи поезди Ченнай марказий темир йўл вокзалига кетаётган бўлган.

Орисса штатининг юқори лавозимли расмийларидан бири Прадэп Жена ўз баёнотида минтақага 115 тез ёрдам машинаси, 50 автобус, 45 мобил клиника ва 1200 дан ортиқ полиция ва қутқарув гуруҳи жўнатилганини билдирди. 

"Қон топширган барча кўнгиллиларга миннатдорчилик билдираман. Қўшимча куч сифатида шифокорлар, тез ёрдам машиналари ва автобусларни жўнатишга ҳаракат қилмоқдамиз" деди Прадэп Жена ва уларнинг эътиборни қутқарув фаолиятига қаратганликларини ва воқеа сабаблари ўрганилаётганлигини қўшимча қилди.  

Ҳодисадан кейин кўплаб поезд қатновлари бекор қилинган. 

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди эса ўз твитида воқеа юзасидан Темир йўллар вазири билан учрашганини ва авариядан жабр кўрганларга барча зарур ёрдам кўрсатилганини билдирди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага