Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Ҳифзи лисон

986

Абдулла Авлоний

Ҳифзи лисон

Ҳифзи лисон деб ҳар бир миллат ўз она тил ва адабиётини сақламагини айтилур. Ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғин кўрсатадурган ойинаи ҳаёти тил ва адабиётидур. Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур. Ҳайҳот! Биз туркистонлилар миллий тилни сақламак бир тарафда турсун кундан-кун унутмак ва йўқотмақдадурмиз. Тилимизнинг ярмига арабий, форсий улангани камлик қилуб, бир четига рус тилини ҳам ёпишдурмакдадурмиз. Дуруст, бизларга ҳукуматимиз бўлғон рус лисонини билмак ҳаёт ва саодатимиз учун ош ва нон каби кераклик нарсадур. Лекин ўз еринда ишлатмак ва сўзламак лозимдур. Зиғир ёғи солуб мошкичири каби қилуб, аралаш-қуралаш қилмак тилнинг руҳини бузадур.

«Ёҳу! Бизга на бўлди? Боболаримиз йўлидан чиқуб кетдук. Яхши қўшнингдан олгунча ёмон уйингни қидир», – демишлар. Боболаримизга етушғон ва яраган муқаддас тил ва адабиёт бизга ҳеч камлик қилмас. Ўз уйимизни қидирсак ва ахтарсак йўқолганларини ҳам топармиз. «Йўқолса йўқолсун , ўзи бошимга тор эди», – деб Ёврупо қалпоғини киюб, кулги бўлмак зўр айб ва уятдур. Пайғамбаримиз: «Эрларда жамол лисон ва тилдур», – демишлар.

Эй она тил, азиз қадрдоним,

Илтифоти руҳим, Раҳмоним.

Туғдиғим кундан айладинг улфат,

Ўлгунча айилма, эй жоним.

Менга илм-у адаб сан ўргатдинг,

Чин адиб, муаллим, шоним.

Миллатнинг руҳини кўтаргучисан,

Эй муқаддас карамли султоним.

Умумий миллий тилни сақламак ила баробар хусусий оғиз орасидаги тилни ҳам сақламак лозимдур. Чунки сўз инсоннинг даража ва камолини, илм ва фазлини ўлчаб кўрсатадурган тарозусидур. Ақл соҳиблари кишининг дилидаги фикр ва ниятини, илм ва қувватини, қадр ва қийматини сўзлаган сўзидан билурлар. «Қуруқ сўз қулоқға ёқмас» – демишлар.

Агар сўз ақл ва ҳикматга мувофиқ бўлуб, ўзига ёки эшитувчига бир фойда чиқадурган бўлмаса, асаларилари орасида ғунғуллаб юрган қовоқари каби қуруқ ғўнғулламоқ фақат бош оғриғидан бошқа бир нарса эмасдур . Бошимизга келадурган қаттиғ кулфатларнинг кўпи юмшоқ тилимиздан келадур. Шунинг учун: «Кўп ўйла, оз сўйла», – демишлар.

Тилларнинг энг яхшиси сўзга уста тил, сўзларнинг энг яхшиси билуб, охирини ўйлаб сўйланган сўздур.

Гўзаллик юзда эрмас, эй биродар,

Сўзи ширин киши ҳар кимга ёқар.

Сўзинг оз бўлсину маъноли бўлсун,

Эшитканлар қулоғи дурга тўлсун.

Сўзинг бўлса кумуш, жим турмак олтин,

Миси чиқғай сўзинг кўп бўлса бир кун.

Кўпайган сўзни бўлгай тўғриси оз,

Шакарнинг кўпидан ози бўлур соз.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага