Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Ҳеч бир имом мукаммал эмас, ислом мукаммалдир...

2428

Халифа Ҳорун ар-Рашид  ва унинг сарой амалдорлари бўлган форс Бармакийлар сулоласи ўртасидаги яқинлик бир воқеа туфайли совуб кетгани ривоят қилинади.

Бу ривоятга нисбатан Ибн Холдун танқидий муносабат билдириб, айтилаётган айбларнинг зоҳид, мўмин, Пайғамбар алайҳиссаломнинг қариндоши, Аббос розиаллоҳу анҳунинг чевараси бўлган Ҳорун ар-Рашид ва унинг баракотли оиласига ярашмаслигини, балким уйдирма эканлигини таъкидлайди. 

Шундан сўнг аббосий халифаларининг жуда кўплаб тақво ва мўминлик хислатларига мисоллар келтиради. 

Ибн Холдундан ўрганган нарсам шуки, Ислом ва исломий қадриятлар, унинг шиорлари ва муқаддасотларига боғлиқ масалаларда мўмин, агар Аллоҳни ва Расулини яхши кўрса, эҳтиёт бўлиб фикр билдириш керак. 

Ана шундай муқаддасотлардан бири имомликдир. Ҳеч бир имом мукаммал эмас, ислом мукаммалдир. Бу фикрни давом эттиришимдан аввал қуйидаги мисолни келтирмоқчиман.

Таълим олишни истаган болалар олдида мактабдаги директорнинг илғор эмаслиги, ўқитувчиларнинг қолоқлиги ёки коррупцияга ботгани, умуман мактабдаги бошқарувнинг инқирозий эканлиги ҳақида гапиравериш болада таълим олишга иштиёқ туғдирмайди. Бас, мактаб ёки университетлар шундай экан, таълим олиб нима қилдим, дейди. 

Аслида муаммо таълимда ёки таълимотда эмас. Аммо, биз ўз танқидларимиз, мазах ва ҳазилларимиз билан таълимотга бўлган қизиқишни сўндириб борамиз.

Биз комил имомларни етиштиришга эмас, балки инсонларни исломга чақиришга буюрилганмиз. Исломнинг гўзаллигини кўрсатиш, унинг ҳақиқатларини англатиш, ҳаққа даъво қилишга буюрилганмиз.

Ўзимиз чақираётган дин-йўлдаги ожизликларимизни халққа дастурхон қилиш қанчалик тўғри?!

Яна қайтараман, мен ҳам жуда кўп масалада сиз билан ҳамфикрман, аммо дардимни бу ерда достон қилмайман. 

Мақсадларни тўғри қўяйлик.

Саид Комил Муҳаммад Карим

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага