“Аҳлан ва саҳлан” журналининг ҳижрий 1415 йил рабиъус-соний ойидаги 3-сонида доктор Ҳассон Шамсий Пошо қаламига мансуб “Хавотирдан сақланишдаги йигирма сифат” сарлавҳаси остида бир мақола эълон қилинди.
Мақоланинг қисқача мазмуни бундай:
“Тақдир битиб бўлинган. Албатта, барча нарса қазо ва қадар иладир. Бўлиб ўтган ишлар учун банда афсусланиб, хафа бўлмасин.Махлуқларнинг ризқи Буюк Яратувчининг зиммасидадир. Унга ҳеч ким эгалик қила олмайди. Бирон қавм уни тасарруф эта олмайди ва банда нинг ризқини бирор инсон тўсиб ҳам қўя олмайди. Ўтган ишлар ўз ғам-аламларию ташвишлари билан ўтиб кетди. Агар бутун олам уни ортга қайтаришга уринса ҳам, у асло қайтмайди. Келажак эса ғайб оламида ва ҳалигача келгани йўқ. Уни билишга имконингиз ҳам йўқ. То етиб келмагунича уни шоширманг. Инсонларга яхшилик қилиш қалбга сурур ва хотиржамлик бағишлайди. Бу иш эҳсон қилувчига эҳсонидан кўра буюкроқбарака, савоб, ажр ва роҳат тақдим этади”.
Турли ҳақсиз танқидларга эътиборсиз бўлиш мўмин кишининг хислатидандир. Ҳатто Комил, Жалил, Жамил, оламлар Парвардигори – Аллоҳ ҳақида ҳам туҳмату ҳақоратлар айтишди, одам не?
Байт:
Хавфу изтиробдан бўлма гиргитдон,
Ҳаққа топшир! Бўлар мушкулинг осон.
“Ўкинма”дан