Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Ҳақиқатни эшитмайдиган ва ҳокимиятдан қўрқадиган политологлар

1225

Конфликтология деган предмет бор. Политология йўналишида ўқиётган талабаларга албатта шу фан ўқитилади.

Афсуски ҳамма битирувчилар ҳам бу фаннинг моҳиятини англашни, чуқур ўрганишни истамайди. Ўрганганлари эса ундан амалий ҳаётда фойдаланишни билмайди. Аслида эса бу фан жуда илғор ва замонавий билимлар ҳамда тадқиқотларга асосланган. Дипломатия ва қуролли можаролар, инқироз ва инқилоблар мавзусини ўрганаётган ёки шу соҳаларда илмий тадқиқотлар ўтказаётганларга катта ёрдам берадиган фан ҳисобланади.

Бизку, талабаларни айтяпмиз, аммо конфликтология бўйича бутун бошли мутахассислар армиясига эга ҳукуматлар нега ушбу фан таълимотларидан амалда фойдалана олмайди. Турли конфликт ва можароларнинг олдини олиш, ҳеч бўлмаса уни халқ манфаатларига биноан бошқаришнинг уддасидан чиқмайди?

«Фикрат» таҳлили кўрсатувининг конфликтларга бағишланган навбатдаги сонида эксперт сифатида қатнашган сиёсатшунос Ҳамид Содиқнинг бу савол бўйича қуйидагича фикр билдирди:

- Бу фақат бизда шундай. Масалан, аномал совуқни Европада бўлади, деб кутишганди, лекин бизда - Марказий Осиёда рўй берди. Европа давлатлари мана шу конфликтлар вужудга келмаслик учун тайёргарлик кўрди. Ҳаттоки Россиядан газ оқимини тўлиқ узиб, бошқа давлатлардан танкерларда суюлтирилган газ олиб келиб, газ омборларини тўлдирди. Керакли чора-тадбирлар кўрилди. Ҳаттоки Францияда хона ҳароратини маълум бир даражадан оширганларга жарима солиш татбиқ этилди. Бу ҳам конфликтларнинг олдини олиш учун қилинган ҳаракат эди. Демократик жамиятларда шундай бўлади ўзи. Яъни ҳокимиятларга баланс бўладиган (ўринини боса оладиган) бошқа субъектлар мавжуд давлатлардагина шу нарса амалга оширилди.

Бизда эса политология фани энди атак-чечак қилиб, 10 йилдан кейин энди тириляпти. Унгача бизда политология бўлмаган. Чунки политология бўлса конфликтологияни ўргатади. Одамларга ўргатади. Конфликтологияни ўрганган одамлар ва олимлар ҳокимият олдига муаммолар қўяди. Лекин бизда шу муаммо кўтарилмаслиги учун политогия фани ёпилди. Оқибатда конфиликтология ҳам ўрганилмади. Ундан ташқари, олимларимиз ҳамон қўрқув психологияси ичида яшаяпти. Ҳокимиятдан қўрқади. Масалан политологларни оладиган бўлсак, ўзининг ўрганиш предметидан қўрқади. Бундайларни олим деб ҳисоблаш мумкинми? Ўзининг предметидан қўрқадиган олим ҳам олимми? Бу мантқиқа зид. Шунинг учун политологиянинг ммуаммоли жиҳати шундаки, биз ҳокимият билан шуғулланамиз. Ҳокимият эса сиёсатга оид ҳақиқатларни эшитишни хоҳламайди, айрим пайтларда жазолайди ҳам. Шунинг учун политолог  олимлар икки баравар жасоратли бўлишлари керак. Чунки, тасаввур қилинг, тиш шифокорининг ўрганиш предмети - тиш. Тишдан қўрқадиган шифокорни тасаввур қила оласизми? Ҳокимиятдан қўрқадиган политолог ҳам шу билан баробар, деди сиёсатшунос Ҳамид Содиқ.

Бу фикрга ҳуқуқшунос Ботиржон Шермуҳаммад қуйидагича муносабат билдирди:

- Олимлар ҳам оддий одам. Бу ерда давлатнинг ҳам катта айби бор.  Амалдорларнинг айби бор. Аввало политолог олимларга эҳтиёж бўлиши керак. Давлат улардан таҳлил ва прогноз қилиб беришни сўраса, тарихда юз берган фалон ҳодиса 5-10 йилдан кейин бизда ҳам бўлиши мумкинми, қабилида саволлар қўйса, политолог олимлар қўрқмасдан ишлайди. 

Лекин амалда политолог олимлар Facebook`да ўз фикрини ёзса, ёки кимгадир интервью берса, уни жазолашса, овозини ўчиришга уринишса, бу муаммо ту-диради, албатта политолог олимлар қўрқиб қолади. Чунки олимнинг ҳеч қандай ресурси йўқ. Уни исталган пайтда жазолашлари мумкин. 

Амалдорлар бир нарсани тушунишлари керак: олимга давлат керак эмас, амалдорларга олимлар керак. Нега Ғарб мамлакатлари тараққиётда биздан  ўзиб кетишди? Чунки ҳар бир ишини илм асосида амалга оширади. Ҳар бир ҳаракат кимнингдир субъектив фикри билан эмас, қандайдир тадқиқотлар натижасидан келиб чиқиб амалга оширилади. Ҳамма соҳада шундай қилишади.

Биз ҳам ҳамма соҳада илмга таянишимиз керак. Кабинетда ўтириб, “бундай қилсак, бундай бўлади”, дейдиган қайсидир амалдорнинг гапига кириб, ижтимоий ва иқтисодий фаолиятни бошқариш яхши самара бермайди ҳеч қачон, дейди ҳуқуқшунос Ботиржон Шермуҳаммад.

Мазкур кўрсатувда, шунингдек, бошқа муҳим мавзулар бўйича ҳам муҳокама ва мунозаралар бўлиб ўтди. Бу мавзулар ҳақида батафсил билиб олишни хоҳласангиз, “Фикрат кўрсатувининг мазкур сонини батафсил youtube.com тармоғида томоша қилинг.

Абулфайз Сайидасқаров тайёрлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага