Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Ҳамма шундай жинни бўлса...

4396

2020 йил март ойи. Пандемия бошланиб, уйда ўтириб қолдик. Деразадан баҳор манзараларига қараб, аввал учратмаган бир ҳодисанинг гувоҳи бўлдим. Ҳар куни бир кампир чиқиб, қоғоз, бир марталик буюмлар, ниқоб, қўлқопларни кўчадан теради. Ахлатхонага олиб бориб ташлайди ва қаёққадир кетади. Бу ҳол кўп такрорланди. Дўконга турмуш ўртоғим чиқиб келади. Уларга шу онахонни кўриб қолсангиз огоҳлантиринг, бирор касал юқтириб олмасин, балки маош учун ишлар, унда қўлда олмасин, айтинг, ҳар ҳолда тиббиёт ходимисиз, дедим. Бир гал кўчага чиққанида ширкат раисини кўриб қолиб, шу момо ҳақида сўрабдилар. Ширкат раиси у аёл ақли заиф экани, лекин озодаликни севишини айтибди. Кўчада бир қоғоз тушиб қолса ҳам бориб олиб ташлаб кейин уйи деразасидан кўчани томоша қилар экан... 

Кейин ҳаммаси изга тушди. Биз ишга, болалар ўқишга чиқиб кетди. У момо ҳақида унутдик. Ҳозир кўчамизда ҳар нарса ётади, момо чиқмайди. Балки хастадир, балки... билмайман. 

Аммо ҳамма ҳам шунақа жинни бўлса, қани эди, деб ўйлайман. Кўчани йиғмаса ҳам, нарса ташламас эди...

Манзура ШАМС

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага