Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ҳамид Цой - Қуръонни корейс тилига таржима қилган биринчи инсон 

2232

Доктор Ҳамид Цой Ёнг Кил Қуръони каримнинг корейс тилига таржимасини амалга оширган илк инсон ҳисобланади. Шунингдек, у араб тилидан кўплаб таржималарни, жумладан, «Саҳиҳ ал-Бухорий» ҳадислар тўплами таржимаси муаллифи ҳамдир

Ҳамид Цой Ёнг Кил ҳам дунёвий, ҳам диний таълим олди. У Жанубий Кореядаги Ханкук университетини тамомлаган, у ерда араб тилини ўрганган. Фанлар номзоди илмий даражасини олган. Бу билан чекланиб қолмасдан, у диний фанлар бўйича ўқишини давом эттирди ва шу боис Суданга жўнади. У ерда Ҳамид Цой Омдурман ислом университетининг исломшунослик факультетида диплом олди. Аммо бу ҳам унга етарли эмасдек туюлди ва Мадинага бориб, у ерда Ислом асосларини ўрганишга қарор қилди.

Исломни янги қабул қилган Ҳамид Цой корейс тилида ислом адабиёти ниҳоятда кам эканлигини пайқади. Бу корейс мусулмонларининг ўзлари учун ҳам, бу мамлакатда исломий даъватни амалга оширишда ҳам муаммолар туғдирмоқда. Қолаверса, адабиётларнинг етишмаслиги ва Исломнинг асосий манбаларига эга бўлишдаги муаммолар корейслар орасида кўпинча нотўғри хулосалар келиб чиқиши ёки исломни нотўғри талқин этилишига сабаб бўлади. 

Бу муаммодан хавотирланган доктор Ҳамид Цой Мадинада жойлашган Қуръон нашри бўйича Қирол Фаҳд мажмуаси билан ҳамкорликда Мусулмонларнинг муқаддас китобини ўз она тилига ўгиришга киришди. Иш етти йил давом этди. 2020 йилда у таржимани тамомлади. 

Ҳамид Цой исломга оид бўлган 90 дан ортиқ таржималар, китоблар, илмий мақолалар муаллифи ҳамдир. У шулар қаторида Ислом динининг иккинчи муҳим манбаси – «Саҳиҳ ал-Бухорий» ҳадислар тўпламини таржима қилган.

Бундай фаол иш Ҳамид Цойни Жанубий Кореядаги кўзга кўринган мусулмон арбобларидан бирига айлантирди. У - ҳозирда Корея мусулмонлари федерацияси раиси. Шунингдек, Сеулдаги Менжи университетида ислом ва арабшунослик профессори. 

Жанубий Кореяда мусулмонлар сони оз бўлсада, сўнгги ўн йил ичида аста-секин ўсиб бормоқда. Бу мамлакатга бошқа мамлакатлардан мусулмонларнинг келиши ва этник корейсларнинг ислом динини қабул қилиши туфайли ҳам содир бўлмоқда.

Корея мусулмонлари федерациясининг ҳисоб-китобларига кўра, мусулмонлар сони ҳозирда 200 мингга яқин, бу умумий аҳолининг атиги 0,38 фоизини ташкил қилади. Уларнинг аксарияти Туркия, Покистон ва Ўзбекистондан келган ва Корея фуқаролигини олиш учун ҳужжат топшираётган талабалар ва ишчилардир.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қуръони каримнинг ўзбек тилидаги таржимаси Малайзияда чоп этилади

1284 15:40 08.07.2023

Президентнинг муносабати нимани англатади?

4015 12:05 06.07.2023

Туркия ташқи ишлар вазири Швецияда Мусҳафнинг ёқиб юборилишини қоралади

1245 16:52 29.06.2023

Швеция полицияси масжид ёнида Қуръонга қарши намойишга рухсат берди

1852 11:30 29.06.2023

Грецияда Қуръонни йиртган франциялик ҳибсга олинган

2728 19:15 17.06.2023

Беларусда Қуръон маъноларининг таржимаси янгича талқинда нашр этилди

1481 15:19 16.06.2023
« Орқага