Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Беларусда Қуръон маъноларининг таржимаси янгича талқинда нашр этилди

1480

Беларус Мусулмонлари диний бирлашмаси Муфтийи ўринбораси Максат Овезовнинг маълум қилишича, Қуръони карим маъноларининг бу нашри бошқа таржималардан катта фарқ қилади. Унда жумладан, Қуръоннинг рус тилидаги дастлабки таржималаридаги каби қўпол хатоларга йўл қўйилмаган. Аҳли суннат вал жамоат ақидаси асосида тайёрланган бу маънолар таржимасини ёзишда Имом Мотирудийнинг “Таъвилоти аҳли сунна”, Имом Ибн Касирнинг “Тафсири Ибн Касир” Имом Абул Баракот Насафийнинг “Мадорикут танзил”, Фахруддин Розийнинг “Мафотиҳул ғайб”, Имом Замахшарийнинг “Кашшоф”, Имом Жалолиддин Суютийнинг “Дуррул мансур” каби мўътабар тафсирларидан фойдаланилган. Бу нашрда фақатгина Қуръони каримнинг маънолари таржимасини бериш билан чекланилмаган, балки оятларнинг мухтасар тафсири ҳам илова қилинган.

Татаристон муфтияти матбуот хизматининг хабарига кўра, Қуръони карим маъноларининг ушбу таржимаси Татаристон ва Доғистон муфтиятлари томонидан 2019 йилда тайёрланган бўлиб, унинг электрон нусхаси Беларус Мусулмонлари диний бирлашмасига Беларусда чоп этилиши учун Татаристон муфтийси Комил ҳазрат Самигуллиннинг Минскка иш сафари чоғида ҳадя қилинган.

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага