Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Халқнинг ҳукуматга таъсири ва ишончи ҳақида

1956

Демократик жамиятда халқ ўзи сайлаган ёки бирор бошқа йўл билан давлат тепасига келиб олган ҳуқуматга таъсир кўрсатиши керакми? Ёки “нима бўлса ҳам тақдиримиздан”, дея сабр ва шукр қилиб юриши керакми? Лекин халқ давлат сиёсатига таъсир қилиш ва ўз манфаатларини таъминлаш учун ўз вакиллари – депутатларни сайлаб қўйганку, улар кифоя эмасми? 

Бу саволлар билан сиёсатшунос Ҳамид Содиққа мурожаат қилинди. AzonTVнинг «Фикрат» таҳлилий кўрсатуви доирасида ўтказилган суҳбатда сиёсатшуноснинг жавоблари томошабинларга тақдим этилди.

- Ўзбекистон Конституциясининг Сиёсий ҳуқуқлар бобини кўрадиган бўлсак, фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқлари иккита гуруҳга бўлинади, деди Ҳамид Содиқ. - Биринчиси давлат ҳокимиятини шакллантириш билан боғлиқ ҳуқуқимиз – бу сайлов ҳуқуқимиз. Сайлаш ва сайланиш ҳуқуқимиз. Яъни, сайлаш ва сайланиш орқали биз давлат ҳокимиятини қурамиз. Унинг конструкциясини шакллантирамиз. Шу билан бирга, кейинчалик унга таъсир кўрсатиш ҳуқуқи билан боғлиқ гуруҳлар ҳам мавжуд. Булар - митинглар, намойишлар ва йиғилишлар ўтказиш ҳуқуқи ҳамда давлат ҳокимияти органларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқларидан иборат. Шунинг учун, сиёсий ҳуқуқлар деганимизда нафақат давлат ҳокимиятини шакллантириш, балки унга кейинчалик таъсир кўрсатиш ҳуқуқларимизни ҳам назарда тутамиз. Яна бир нарсани айтиб ўтиш керак, нафақат Вазирлар маҳкамаси, балки депутатлар ҳам сиёсий институт ҳисобланади. Президент ҳам нафақат мансабдор шахс, балки сиёсий институт ҳисобланади. Шунинг учун сиёсий ишонч деганимизда камида мана шу учта сиёсий институтни қамраб олишимиз керак. Мен ҳокимият ва парламентни ажратиб кўрсатмаган бўлардим. Уларнинг ҳаммаси давлат ҳокимияти органлари, демакки, халқ таъсир кўрсатиши мумкин бўлган объектлар ҳисобланади, дея жавоб берди сиёсатшунос Ҳамид Содиқ.

Кўрсатув давомида, шунингдек, ҳукумат “мен”, деб фикр юритгани яхшими, ёки “биз” деб? Қайси бири агрессияга мойилроқ, деган савол ҳам берилди.  

- Албатта, “мен” дейиши нотўғри, чунки “давлат бу мен, мен Бухоронинг деворлариман”, деган тушунчалар олдинги ўрта асрларда демократия шаклланмаган пайтда вужудга келган тушунчалар ҳисобланади, дейди сиёсатшунос. - “Биз” тушунчаси диверсификацияланган тушунча ҳисобланади. Шу ерда бир нарсага уруғ бериб ўтмоқчиман, халқ ишончи масаласи давлат учун муҳим, чунки бир нарсани унутмаслигимиз керак, ҳар бир алдов давлат аппаратининг кенгайишига сабаб бўлади. Бир-биримизни алдаганимиз ёки давлат ҳокимияти бизни алдагани, биз давлат ҳокимияти органларини алдаганимиз – ҳар қандай кўринишдаги алдов давлат ҳокимияти  аппаратининг кенгайишига сабаб бўлади. Чунки, давлат ишончсизликни аппаратни кенгайтириш билан компенсация қилади. Масалан, бир-биримизга ишонмайдиган бўлсак, нотариал идоралар кўпайиб кетади, суд органларига ариза ва даъволар мисолида босим кўпаяди. Бу эса суд органлари аппаратининг кенгайишига сабаб бўлади. Бир-биримизга ишонмайдиган бўлсак, куч ишлатар тизимлар кенгайиб кетади. Шу боис, иложи борича, жамиятда ишончни юқори тутадиган бўлсак, бюджетга ҳам камроқ босим тушади. Бу ерда энг асосий масала - халқнинг бир-бирини алдамаслигини эмас, балки сиёсий институтлардаги мансабдорларнинг халқни алдамаслиги билан боғлиқ жараёнларни таъминлашимиз керак, деди сиёсатшунос Ҳамид Содиқ.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага