Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ҳаж – 2023. Қирғизистонда зиёратчиларнинг биринчи гуруҳи қачон кетиши аниқ бўлди

3628

Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси Мадина ва Маккага зиёратчиларнинг Ҳажга жўнаб кетиш жадвалини белгилади. Бу ҳақда республика диний идораси хабар бермоқда.

Унга кўра, зиёратчиларнинг биринчи гуруҳи 12 июнь куни Саудия Арабистонига учади. Унда 672 нафар зиёратчи ва 15 нафар ҳамроҳлар бор.

Муқаддас масканларни зиёрат қилишни ният қилган қирғизистонликларнинг сўнгги гуруҳи 21 июнь куни Жидда шаҳрига жўнаб кетади.

Эслатиб ўтамиз, Қувайтнинг Jazeera Airways авиакомпанияси Қирғизистон Республикаси зиёратчиларига хизмат кўрсатади.

Саудия Арабистони қирғизистонлик зиёратчилар учун 6000 кишилик квота ажратган.

2023 йилда Қирғизистон фуқаролари учун ҳаж нархи тахминан 3,9 минг долларни ташкил қилади. Бу ҳақда Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Муфтийлик маълумотларига кўра, умумий суммадан икки томонга парвоз 1360 доллар, Саудия Арабистонида турар жой, транспорт ва бошқа хизматлар билан боғлиқ харажатлар 2080 доллар, Ҳаж зиёратини ташкил этиш учун идора харажатлари 459 долларни ташкил қилади.

2022 йилда Ҳаж нархи 4,5 минг долларни ташкил қилган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага