Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Аҳли ирфон

Гуноҳлар оқибати

1868

Гуноҳ-маъсиятлар кўпгина зарарли оқибатларга олиб келади:

1. Банда билан Парвардигори ўртасида парда тортилади.

“Йўқ!!! Албатта, улар ўша кунда ўз Роббиларини кўришдан тўсилурар” (Мутоффифун сураси, 15-оят).

2. Бандани Раббидан узоқлаштиради. Кишининг хулқи ёмон бўлса, гумонлари ҳам ёмонлашади.

3. Доимий қайғу.

“Тезда, куфр келтирганларнинг қалбига, Аллоҳга ҳужжатсиз нарсани ширк келтирганлари учун, қўрқувни солурмиз. Уларнинг қароргоҳи дўзахдир. Золимларни жойи қандай ҳам ёмон!” (Оли Имрон сураси, 151-оят).

4. Қалбда қўрқинч ва алам бўлади. 

“Ким менинг зикримдан юз ўгирса, албатта, унга торчилик ҳаёти бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз”, деди" (Тоҳа сураси, 124-оят).

5. Бахтсиз ҳаёт кечиради.

“Аҳдларини бузганлари учун уларни лаънатладик ва қалбларини қаттиқ қилдик. Улар калималарини ўз ўрнидан ўзгартирдилар. Ўзларига эслатма бўлган нарсадан кўп насибани унутдилар. Уларни озгиналаридан бошқаларидан мудом хиёнат кўрасан. Бас, уларни афв эт ва айбларини ўтиб юбор. Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севар.” (Моида сураси, 13-оят).

6. Юракда зулм ва қўполлик томир отади.

“Юзлар оқ ва юзлар қора бўладиган кунда юзлари қора бўлганларга: "Иймонингиздан кейин кофир бўлдингизми?! Куфр келтирганингиз учун азобни татиб кўринг”, дейилур. (Оли Имрон сураси, 106-оят).

7. Юзда тундлик ва қоралик пайдо бўлади.

“Агар улар Тавротга, Инжилга ва уларга Роббиларидан нозил бўлган нарсага амал қилганларида эди, албатта, тепаларидан ҳам оёқлари остидан ҳам еган бўлурлар. Улардан мўътадил тоифалар ҳам бор. Уларнинг кўпларининг қилган нарсалари жуда ҳам ёмон” (Моида сураси, 66-оят).

8. Халқнинг қалбида унга қарши нафрат бўлади.

Ҳадис: “Сизлар Аллоҳнинг ердаги гувоҳларидирсиз”.

9. Ризқи тор бўлади.

“Агар ўзларини сотган нарса: Аллоҳ бандаларидан хоҳлаганига Ўз фазлидан туширганига ҳасад қилиб, Аллоҳ туширган нарсага куфр келтирмоқлик, қандоқ ҳам ёмон. Улар ғазабнинг устига ғазабни лозим тутдилар. кофирларга хор қилувчи азоб бордир.” (Бақара сураси, 90-оят).

10. Раҳмон ғазабланади, имон камаяди, ғам андуҳлар тушади.

“Йўқ! Уларнинг қилган касблари қалбларига моғор бўлиб ўрнашиб қолгандир” (Мутоффифун сураси, 14-оят);

“Ва улар: " Қалбимиз ғилофланган" дейишар. Йўқ, ундай эмас, куфрлари туфайли Аллоҳ уларни лаънатлаган. Бас, озгинагина иймон келтирурлар” (Бақара сураси, 88-оят);

“Ер юзида ўрмалаган нарса борки, уларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У уларнинг турар жойларини ҳам, борар жойларини ҳам билур. Ҳаммаси очиқ-ойдин китобдадир” (Ҳуд сураси, 6-оят).

“Ўкинма”дан

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Фазилатларга эришиш йўллари

2640 23:00 22.11.2019

Мусибатдан ҳам мўминга фойда бор

2489 23:00 19.11.2019

Қасос – ғазабланган кишини ўлдирадиган заҳардир

1949 23:20 15.11.2019

Аллоҳнинг Расули саҳобаларига ўргатган дуолар...

3433 23:00 13.11.2019

Ўткинчи шон-шараф

2010 23:00 11.11.2019

Бошқаларга эътиборли бўлинг!

2645 23:00 09.11.2019
« Орқага