Биринчи марта дам олиш маскани 2021 йил март ойи охирида сотувга қўйилган, бироқ «Сижжак»ка ҳеч ким ҳаридор бўлмаган. Шундан сўнг хусусийлаштириш учун аризаларни қабул қилиш муддати узайтирилди
Давлат активларини бошқариш агентлигининг хабар беришича, «Сижжак» Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган бўлиб, унинг ер майдони 5,38 гектарни ташкил этади.
Дам олиш маскани ҳудудида меҳмонхоналар, бир нечта сузиш ҳавзалари, амфитеатр, коттеж ва бошқа объектлар мавжуд. Дастлабки баҳоси 70 миллиард 68 миллион сўм, депозит 3,5 миллиард сўм. Аризалар 7 ноябрь, соат 09:00 гача қабул қилинади, аукцион ўша куни бўлиб ўтади.
Қайд этиш жоиз, «Сижжак» Гулнора Каримовага тегишли бўлиб, 2017 йил 10 февралда Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг қарори билан мусодара қилинган.