Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Гулнора Каримова олиб чиққан 1,3 млрд. долларлик мулкларни қайтариш бўйича маълумот берилди

5669

15 июнь куни АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи С.Ўринбоева иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Унда чет элга ноқонуний олиб чиқилган активларнинг Ўзбекистонга қайтарилиши борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида ахборот берилди. 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратураси томонидан Ўзбекистоннинг ваколатли идоралари иштирокида Г.Каримова томонидан жиноий йўл билан орттирилган мулкларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида жорий йилнинг 14 май куни Франциядан 10 миллион АҚШ доллари миқдоридаги активлар Ўзбекистонга қайтарилганидан хабардорсиз.

Шу билан бирга, қайд этиш жоизки, мулкларни қайтариш бўйича барча музокаралар ва тадбирлар расмий даражада Ўзбекистон қонунчилиги ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ олиб борилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистонга қайтарилган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик даъвоси бўйича Париж шаҳри судининг 2019 йил 29 июндаги қарори ижроси доирасида мусодара қилинган Париж шаҳри Марашал Манури кўчасидаги «Triplex» турар жой мажмуасида жойлашган кўчмас мулкни сотишдан келиб тушган.

Шунингдек, Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура томонидан Ўзбекистоннинг ваколатли идоралари иштирокида Г.Каримова томонидан жиноий йўл билан орттирилган 1,3 млрд. АҚШ долларидан ортиқ миқдордаги мулкларни қайтариш бўйича Швейцария, АҚШ, Франция, Россия Федерацияси ва бошқа давлатларнинг ваколатли органлари билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.

Алоҳида таъкидлаш лозимки, мазкур маблағлар Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига ўтказиб берилди ва умумий тартибда ишлатилади. Жумладан, Франциядан қайтарилган маблағлар сарф қилиниши режалаштирилган ижтимоий лойиҳалар ва уларнинг амалга оширилиш жараёни ҳақида шаффоф маълумотлар кенг жамоатчиликка мунтазам ва даврий тақдим қилиб борилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Молия вазирлигининг мутасадди вакилининг чиқишида батафсил тўхталиб ўтилади.

“Айбдор бўлган шахслар тегишли жазосини олиши керак” – Омбудсман

“Тўй кортежи машиналарини тортиб олиб, сотиб юборинглар” – Рамзан Қодиров

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Гулнора Каримованинг мусодара қилинган дала ҳовлиси яна сотувга қўйилди

1184 09:15 07.10.2022

Россия суди Гулнора Каримованинг Москвадаги квартираларини мусодара қилди

1785 15:07 13.09.2022

Швейцария Гулнора Каримованинг жиноий активларини Ўзбекистонга қайтаради

1121 17:21 16.08.2022

Гулнора Каримова Швейцариядаги судда ютиб чиқди

1377 14:50 23.07.2022

Адлия вазирлиги Гулнора Каримова иши бўйича баёнот берди

2170 16:05 24.12.2021

Швейцария: “музлатилган” пуллар Гулнора Каримова компаниясига қайтарилади

1819 11:10 24.12.2021
« Орқага