Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Гулнора Каримова очиқ хат ёзди

5505

Гулнора Каримова Имон Каримова Instagram саҳифасига жойлаштирган очиқ хатида ёзилишича, унинг онаси Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилиб, ўз озодлиги эвазига пуллардан воз кечишга тайёрлигини маълум қилди.

Ўзбекистон биринчи президентининг тўнғич қизи сўнгги йилларда соғлиғига жиддий путур етгани, зудлик билан жарроҳлик амалиётига муҳтожлигини баён қилган.

“Оилам ва соғлиғимни сақлаб қолиш учун тўғри шароитда пул маблағларига нисбатан ҳар қандай даъводан воз кечишга тайëрман”, - дея ёзган у.

Қайд этилишича, у оиласининг ихтиëрида қолган ва Швейцария банкларида музлатилган 686 миллион долларни давлат фойдасига беришга тайёр.

Каримованинг сўзларига кўра, суд жараёнга қарамасдан унинг ҳар қандай мурожаатларини рад қилмоқда. У ушбу масалага тўғри ёндашишдан давлат ҳам наф кўриши мумкин деб ҳисоблайди, зеро катта миқдордаги пуллар мамлакат учун зарур бўлган инсонпарварлик лойиҳаларига (тиббиёт, таълим ва бошқа) сарфланиши мумкин.

"Биз фарзандларимиз – унинг набиралари билан - орадан 7 йил ўтиб, яна оиламиз билан бирга яшашга ишонамиз ва бунинг учун Сиздан миннатдор бўламиз”, - деб сўзларига якун ясаган Гулнора Каримова.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Гулнора Каримованинг мусодара қилинган дала ҳовлиси яна сотувга қўйилди

1185 09:15 07.10.2022

Россия суди Гулнора Каримованинг Москвадаги квартираларини мусодара қилди

1785 15:07 13.09.2022

Швейцария Гулнора Каримованинг жиноий активларини Ўзбекистонга қайтаради

1121 17:21 16.08.2022

Гулнора Каримова Швейцариядаги судда ютиб чиқди

1378 14:50 23.07.2022

Адлия вазирлиги Гулнора Каримова иши бўйича баёнот берди

2170 16:05 24.12.2021

Швейцария: “музлатилган” пуллар Гулнора Каримова компаниясига қайтарилади

1819 11:10 24.12.2021
« Орқага