Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Гуанджо клиникаси мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди — ИИББ

10693

Ижтимоий тармоқларда “Гуанджо клиникасининг сирини фош қилишибди” деб номланган видео тарқалмоқда. Уларда айтилишича, мазкур клиника Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва арзон нархдаги дори воситаларини ўзларининг махсус идишларга солиб қиммат нархда беморларга пуллаб келган.

 

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳри ИИББ изоҳ берди.

Маълум қилинишича, клиника мансабдор шахсларига жиноят иши қўзғатилган ва Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«GUANGZHOU MEDICAL of CHINA» МЧЖ мансабдор шахслари ва ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 186-3-моддаси 2-қисми «б» банди (“Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Жиноят иши доирасида мазкур клиниканинг Тошкент шаҳридаги ва бошқа вилоятлардаги филиалларида текширув ўтказилган. Ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади ИИББ маълумотида.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага