Грециянинг Родос оролидаги туркларга нисбатан ассимиляция ва зулм сиёсатини амалга оширишда давом этмоқда. Оролдаги грек маъмурлари мусулмон вақфларига насроний амалдорларни тайинлаб, вақф мулкларини сотиб юбормоқда. Аслида вақф мулклари мутлақо дахлсиз бўлиши керак.
Родос мусулмонлари маданияти ва бирдамлик жамияти президенти профессор доктор Мустафо Қаймоқчи ва 2020 йилда Комотини муфтийси томонидан Родосга диний ходим этиб тайинланган илоҳиётчи-воиз Абдурраҳим Куру Родос туркларининг дин, ибодат эркинлиги ва вақф муаммолари ҳақида гапирди.
Профессор доктор Мустафо Қаймоқчи Родос оролида Греция ҳукумати томонидан мусулмон вақфларига тайинланган насроний мансабдор шахслар вақф мулкларини ҳимоя қилиш ўрнига, 1970 йилда кучга кирган “Каталипсис” қонунига асосланиб сотиб юбораётганини айтди.
Тахминан 140 минг аҳолига эга Родос дин, ибодат ва она тилида таълим олиш каби кўплаб инсоний (конституциявий) ҳуқуқлардан маҳрум.
Профессор доктор Қаймоқчи Грециянинг 1970 йили "Каталипсис" деб ном олган қонунни қабул қилганини, "10 йил ичида ер рўйхатга олиш идорасига билдирилмаган кўчмас мулклар давлат ҳисобига ўтказилишини" ифода этди.
"Вақф мулкларини сотиш қонуний равишда тақиқланган бўлса-да, кўплаб вақф мулклари Греция ҳукумати томонидан тайинланган вақф маъмурлари томонидан ҳадя қилинган ёки қийматидан кам нархга сотилган. Бизга вақф мулкларини сотиш бўйича тендерларда қатнашиш тақиқланди”, деди у.
“Мусулмон греклар” деб таърифланаган родосликларга ўз динларини ўрганиш тақиқланган.
Қаймоқчи Родос туркларининг халқаро шартнома ва конвенциялар, айниқса, Греция конституцияси билан кафолатланган кўплаб ҳуқуқларига эга бўлса да, Оролдаги туркларнинг асосий муаммолари “миллийлик ва турк тилини ўрганиш, диний ибодат тақиқи, нафрат ва зулм муҳити, Усмонли туркларидан қолган маданий меросларнинг йўқ қилиниши ва вақф масаласи” эканини билдирди.
Қаймоқчи Грециянинг замонавий давлат каби бу муаммоларни ҳал қилиш ўрнига, Додекан ороллари мусулмонларини маданий жиҳатдан ассимиляция қилиш учун турли усулларни қўллаганига диққат қаратди:
"Родос ва Косда турк тилини ўргатувчи мактаблар 1972 йилдан бери ёпилган. Грек давлат мактабларида ўқиётган юртдошларимиз православ дини дарсларидан озод қилинган бўлсалар-да, Исломий таълим олиш ҳуқуқидан фойдалана олмайдилар. Улар ўзларини диндор деб тан оладилар. Паспортларига "мусулмон" ёки "турк" деб ёзиш мумкин эмас.
Грек ҳукумати ер ва мулкларини сотишга мажбурлаш мақсадида вақф идораларини доимий харажат қилдириш орқали молиявий заифлаштирди.
"Баъзан улар омонатга хиёнат қиладиган кишиларни вақфлар бошқарув кенгашига қўйишади. Греция ҳукуматининг ороллардаги турк-ислом вақфларини босқичма-босқич эгаллаб олишлари ёки вақф мулкларини сотишга уринишлари ҳам ороллардаги мусулмонларнинг мансублик туйғусига катта зарар етказмоқда” дейди профессор.
"Оролдаги мусулмон мусулмонлар диний вакилликка муҳтож"
Қаймоқчига кўра, Вақф масалалари диний ҳаёт ва маданий жиҳатдан жиддий муаммоларга сабаб бўляпти. Вақф мулклари билан боғлиқ муаммолар Родос мусулмонларининг таълим ва ибодат эркинлигига тўсқинлик қилади.
Қаймоқчи ороллардаги мусулмонларнинг диний маънода вакили эмаслигини ва асли грек фуқаролар билан тенг имкониятларга эга эмаслигини билдирди.
"Жамият ҳуқуқларини ҳимоя қила оладиган раҳбарнинг йўқлиги мусулмонларнинг ўзлиги учун катта хавф туғдиради. Родосда муфтийлик йўқ. Диний ва миллий анъаналарини сақлаб қолиш учун бу бўшлиқни тўлдириш керак.”
Абдурраҳим Куру грек оролларидаги асосий муаммо мусулмонларнинг “озчилик мақоми”га эга эмаслигидан келиб чиққанлигини айтади.
Родос 1912 йилдаги Болқон уруши пайтида Италия қўл остига ўтган, 1943 йилда эса оролга Германия ҳукмронлик қилган. Икки йилдан кейин, 1945 йили Британия ҳукмронлиги остида бўлган. 1947 йили ҳукмронлик Грецияга томонига ўтган.
Абдурраҳим Курунинг таассуф билан айтишича:
"Родосдаги 14 та жомеъдан фақат Паргали Иброҳим Пошо масжиди ишлайди, холос. Бу масжид туризм мавсумида бомдод ва жума намозларидан бошқа пайт очиқ бўлади. Қолган ойларда шом намози ўқиш учун очиқ ва қачон очилиши ҳам номаълум. Сулаймон пошо масжиди ҳам бор. Ушбу масжид катта бўлгани учун фақатгина ҳайит намози ўқишга рухсат берилган. Парғали Иброҳим пошо масжидига грек давлати томонидан дин ходими этиб тайинланган бир киши бор. У асли асли Комотинининг Меҳрикоз қишлоғидан. Албатта, бу шахсни маҳаллий аҳоли қабул қилмайди".
Родосдаги мусулмон вақфларига грек маъмурлари томонидан "малакасиз" кишиларнинг тайинлангани учун бошқарув шаффоф эмас.
"Родос Вақфлар бошқармаси мудири бор йўғи бошланғич мактаб битирган грек аёл. Аслида у вақф активлари миқдори, кирим-чиқим, харажат каби оддий ишларни ҳеч ким билмайди. Ҳеч кимга ҳеч қандай ҳисоб ёки аниқ маълумот берилмайди. Баёнотларга кўра, юртдошларимиздан бир қанча вақф моллари сохта ҳужжатлар ва сохта гувоҳлар билан сотиб юборилган”, дейди Абдурраҳим Куру.
У, шунингдек, турклар ва греклар ўртасидаги никоҳларнинг кун сайин ортиб бораётганини таъкидлади:
"Қизиғи шундаки, мусулмон турк насронийга уйланса, "фуқаролик никоҳи" ўтказилади. Мусулмон турклар билан никоҳдан туғилган болалар эса чўқинтирилишга мажбур", деди Абдурраҳим Куру.