Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Греция Туркиянинг устидан Саудия Арабистонига шикоят қилди

2089

Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Файсал ибн Фарҳон Афинага ташрифи чоғида грециялик ҳамкасби Никос Дендиас билан учрашди. Би-би-си хабарида айтилишича, музокаралар якунида баёнот берган Дендиас Туркиянинг устидан шикоят қилди. 

Вазирлар икки давлат ўртасида мудофаа, иқтисодиёт, инвестиция, маданият соҳаларида ҳамкорлик масалаларидан ташқари Шарқий Ўрта ер денгизидаги ва Форс кўрфази мамкатларидаги вазиятни кўриб чиқди. 

Никос Дедиас Туркиянинг минтақада “мисли кўрилмаган даражада тажовузкор сиёсат” олиб бораётганини таъкидлади. У мисол тариқасида Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлут Човушўғли ва Мудофаа вазири Хулуси Акарнинг Эгей денгизида Грецияга қарашли оролларни қуролсизлантириш ва уларга эгалик масаласини қайта кўриб чиқиш ҳақидаги сўзларини келтирди. 

“Греция уруш таҳдиди остида”, – деди Никос Дендиас. 

Унинг айтишича, “ҳар доим халқаро қонунларни ҳурмат қилишини айтадиган Туркияни буни амалда исботлаши зарур”

Файсал ибн Фарҳон эса Дендиаснинг шикоятларига жавобан ҳам Греция, ҳам Саудия Арабистони минтақада тинчлик ва барқарорликнинг таъминланиши учун халқаро қонунларни ҳурмат қилишини айтиш билан кифояланди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага