Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Германия: собиқ суриялик қочқин шаҳар мэри этиб сайланди

2140

Германиянинг бир шаҳрида собиқ суриялик қочқин шаҳар мэри сифатида қасамёд қилди. Немис муниципалитети биринчи марта мамлакатга қочқин сифатида келган кишига овоз берди.

Жума куни кечқурун муниципал кенгаш мажлисида собиқ суриялик қочқин Райён Алшибл Штутгарт шаҳридан 30 километр узоқликдаги Остелсхайм шаҳарчаси мэри сифатида қасамёд қилди.

Бу қарор шаҳарнинг 2500 кишидан иборат шваб ҳамжамиятининг фуқаролари уни апрел ойида 55,4 фоиз, аниқ кўпчилик овоз билан шаҳар мэриясининг янги раҳбари этиб сайлаганидан кейин қилинган.

Алшибл 21 ёшида Суриядаги фуқаролар уруши пайтида бир гуруҳ дўстлари билан Суриядан қочиб, Ўрта денгиз орқали  Германияга келган эди. 

У ерда, Германиянинг Deutsche Welle (DW) нашри хабарига кўра, Сурияда банк ва молия соҳасида таҳсил олган Алшибл немис тилини ўрганган ва Остелхайм яқинидаги Алтенгштетта шаҳар ҳокимиятида амалиёт ўтаган.

Кейин у Остелхайм мэрлигига номзод бўлишидан олдин ушбу маҳаллий кенгашда ишлаган ва  Германия фуқаролигини олган.

Германиядаги Райён Алшиблдан олдин ҳеч қачон қочқин шаҳар мэрлигига сайланмаган.

Хабар қилинишича, собиқ қочқин бўлган мэри апрел ойида Reuters  ахборот агентлигига “Германия озод мамлакат. Кимки бу ерда бирор нарса қилишга ҳаракат қилса, унинг имкониятига эга бўлиши мумкин", деб айтган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага