Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Германия исломофобияга қарши чора изламоқда

1151

12 кишидан иборат мустақил комиссиянинг уч йиллик тадқиқотидан сўнг яқинда 400 бетлик ҳажмли ҳисобот чоп этилди, унда немис мусулмонлари ҳар куни Германияда дуч келадиган камситиш ва исломофобия ҳақидаги янги маълумотлар мавжуд.

2020 йилда Ҳанау шаҳрида 10 нафар мусулмоннинг ҳаётига зомин бўлган ўта ўнг миллатчиларнинг даҳшатли ҳужумларидан сўнг Берлинда Ички ишлар вазирлиги топшириғига биноан мусулмонларга душманлик  бўйича мустақил экспертлар гуруҳи (UЕМ) томонидан нашр этилган ҳисоботда полиция жиноятлари статистикаси, дискриминация агентликлари базалари, анти-дифферент маълумотлар таҳлил қилинган.

Ҳисоботга кўра, немис мусулмонлари миллати, фуқаролиги, ёши ва жинсидан қатъи назар, камситишларга дуч келмоқда. Немис миллатига мансуб мусулмонлар кўпчилик томонидан "чет элликлар" деб ҳисобланган ва ҳижоб кийган мусулмон аёллар "айниқса, кескин душманлик шаклларига" дуч келишган.

Ҳисоботда ёзилишича, Германия аҳолисининг деярли ярми мамлакатда ислом динига ўрин йўқ, деб ҳисоблайди, айни пайтда ислом “қолоқ дин” сифатида қабул қилинади. Қолаверса, Германия аҳолисининг 40 фоизи мусулмон мэрни қабул қилмайди.

Дискуссия иштирокчилари, шунингдек, тадқиқот давомида томоша қилинган машҳур немис филмларининг 90 фоизи мусулмонлар ва умуман ислом ҳақида салбий тасаввур уйғотишини, мусулмонларни “террорчилик ҳужумлари, урушлар ва аёлларга нисбатан зулм” билан боғлашини маълум қилади.

Ҳисоботда Германиядаги 5,5 миллион мусулмоннинг камида учдан бир қисми адоват ва камситишни бошдан кечиргани айтилган бўлса-да, экспертларнинг фикрича, ҳақиқий рақам бундан анча юқори – мусулмонларнинг атиги 10 фоизи воқеалар ҳақида расмийларга хабар беради.

Германия ички ишлар вазири Ненси Файзер: “Германиядаги 5,5 миллион мусулмоннинг кўпчилиги кундалик ҳаётларида нафрат ва зўравонлик даражасига қадар четланиш ва дискриминацияни бошдан кечирмоқда. Буни яққол кўрсатиш ва ҳалигача кенг тарқалган норозилик ҳақида хабардорликни ошириш жуда муҳим”.

Ҳисобот якунида Германия ҳукуматига немис мусулмонлари дуч келадиган камситиш муаммосини ҳал қилиш, камситиш ва исломофобик характердаги барча шикоятларни марказлаштириш учун махсус ишчи гуруҳ ташкил этиш тавсия этилади.

Бундан ташқари, ҳисоботда мусулмонларнинг салбий имиджига қарши курашиш учун болалар боғчалари, мактаблар, полиция бўлимлари, давлат идоралари, оммавий ахборот воситалари, кўнгилочар ва кино компанияларида кенг қамровли тренинглар ўтказиш зарурлиги таклиф қилинган. Мактаблардаги дарсликлар ва дарс ишланмаларини ҳам тўлиқ таъмирлаш тавсия этилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7424 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага