Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ғарбий Соҳилда исроилликлар билан тўқнашувда уч фаластинлик ҳалок бўлди

1548

Ғарбий Соҳилда Исроил қўшинлари билан тўқнашувда камида уч фаластинлик ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Исроил армияси Наблуснинг Эски шаҳари яқинида маҳаллий аҳолининг уйларидан бирига бостириб кирган пайтда тўқнашув содир бўлган. 

WAFA ахборот агентлиги, шунингдек, Исроилнинг Рамаллаҳ шаҳридан шимоли-ғарбий томонда ўтказган навбатдаги операцияси натижасида тўққиз киши ўқдан яралангани ва бир неча ўнлаб кишилар кўздан ёш оқизувчи газдан заҳарлангани ҳақида хабар беради.

3 май куни кечқурун Исроил ҳарбийлари Бейт-Рима қишлоғида террорчиликда гумон қилинганларни қўлга олиш операциясини бошлади. Улар маҳаллий аҳолининг уйларидан бирини ўраб олишди, шундан сўнг тўқнашувлар келиб чиқди. Исроилликлар шахсий автомобилга ўт қўйиб, бир қанча оилаларнинг мулкига зарар етказган. Тўқнашувлар эрталаб яқин атрофдаги Наби Солиҳ қишлоғида давом этган, натижада камида уч араб отиб ўлдирилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7424 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага