Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Гамбургдаги «Иегова шоҳидлари» черковида отишма: қурбонлар бор

942

9 март, пайшанба куни Гамбургдаги «Иегова шоҳидлари»  черковида содир бўлган отишмада камида етти киши ҳалок бўлди, яна саккиз киши яраланди, деб хабар бермоқда Bild нашри.

Полиция Гамбургнинг Гросс Борстел минтақасидаги черковга қуролли ҳужум содир этилганини тасдиқлади, бироқ қурбонлар сони ҳақида маълумот бермаган. Бундан ташқари, барча ўлганларнинг жасадида ўқ жароҳатлари топилгани тасдиқланди. Воқеа маҳаллий вақт билан соат 21.00 атрофида содир бўлган. Жиноятнинг эҳтимолий сабаблари ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Полиция фавқулодда ҳолат эълон қилинган ҳудудда «кенг миқёсли қидирув операцияси» ўтказилаётганини маълум қилди ва Гамбург аҳолисини жиноят содир бўлган ҳудудда кўчага чиқмасликка ҳамда тармоқни ортиқча зўриқтирмаслик учун мобил телефондан фақат зарур ҳолатларда фойдаланишга чақирган.

Кейинроқ полиция вакили ҳуқуқ-тартибот идораларида террорчиларнинг жиноят жойидан қочиб кетган бўлиши мумкинлигига далил йўқлигини айтган. Полициянинг фикрича, отишма содир этган шахснинг ўзи ҳам ўлганлар орасида бўлиши мумкин ва жиноят асоссиз тажовузда содир этилган.

Полиция воқеа жойига етиб келганидан сўнг бинода яна ўқ узилгани, сўнгра юқори қаватлардан бирида оғир жароҳатланган одам жасади топилгани бу версияни тасдиқлайди. Полиция вакилининг таъкидлашича, операция давомида қўриқчилар бирорта ҳам ўқ узмаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага