Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

G7 ҳеч қачон Украина шарқидаги «референдум»лар натижасини тан олмаслигини маълум қилди

904

“Катта еттилик” давлатлари Россия томонидан босиб олинган Украина ҳудудларида “референдумлар” ўтказилишини қатъий қоралаб чиқди.

АҚШ, Буюк Британия, Франция, Германия, Италия, Канада ва Япония етакчиларининг қўшма баёноти жума куни тунда эълон қилинди.

Улар Россия “референдумлар” орқали сохта баҳоналар билан Украинанинг суверен мақомини ўзгартирмоқчи эканлигини таъкидлашган.

“Бу каби ҳаракатлар БМТ Устави ва халқаро ҳуқуқнинг қўпол равишда бузилиши ҳисобланади ҳамда давлатлар ўртасида муносабатлардаги ҳуқуқ устуворлиги тамойилига мутлақо зид”, – дейилади баёнотда.

G7 ҳеч қачон “референдум” натижаларини тан олмаслигини, бу амалиёт аннексия йўналишидаги қарор эканини қайд этган. Шу билан бирга давлатлар Россияда бошланган сафарбарликни ҳамда “масъулиятсиз ядровий таҳдидлар”ни қоралаган.

Маълумот ўрнида: 23 сентябрь куни “ДХР”, “ЛХР”, Запорожье ва Херсон вилоятининг РФ томонидан оккупация қилинган ҳудудларида Москвага қўшилиш бўйича “референдум”лар бошланди. У 27 сентябрга қадар давом этиши белгиланган. Россия президенти Владимир Путин ўз навбатида 21 сентябрь куни “қисман ҳарбий сафарбарлик” эълон қилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага