Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Франция: масжид очилмай турибоқ ёпилди

1739

Франиянинг Бове шаҳридаги жоме масжид ҳали очилмай туриб ёпилди, дея хабар бермоқда “Евроньюс”.

Масжиднинг ёпилишига имомнинг ваъзи сабаб бўлган. Франция Ички ишлар вазирлигининг билдиришича, “имом жиҳодни ва жангариларни оқлаган, Ғарб жамиятларини исломофоб сифатида кўрсатган, гомосексуаллар, яҳудийлар ва насронийларни ҳақиқий диндорларни Франциядан узоқлаштиришга ундаганликда айблаган”.

Бове масжидини бошқарадиган уюшма имом ишдан бўшатилганини маълум қилди. Масжидни вақтинча ёпиш жараёни бошланди, бу 10 кундан 6 ойгача давом этиши мумкин.

Октябрь ойида Аллон шаҳридаги масжид ҳам террорчиликни оқлаганлик айби билан ёпилган эди. Мамлакатнинг турли ҳудудларидаги бир қатор масжидлар радикаллашув гумони билан кузатувга олинган. 

Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Францияда 2623 та масжид ва намозхоналар мавжуд. Улардан 21 таси ёпилган, яна 6 таси бўйича яқин кунларда қарор қабул қилинади.

Франция ҳукумати мусулмонларнинг «республика қадриятлари»га амал қилишини истамоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага