Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Франция чегарачилари поездлар сонининг кўпайишига қарши

786

Франция чегара расмийлари ходимлар етишмаслиги сабабли поездлар сонининг кўпайишига қарши.

Американинг «Politico» телерадиокомпанияси хабарига кўра, Франция чегара полицияси ва бошқарма хизматлари Европада тезюрар темир йўл алоқаларини таъминловчи «Eurostar» поездлари сонининг кўпайишига қарши. 

Яқинда Лондон ва Париж ўртасидаги кундалик поезд қатновини оширишни истаган «Eurostar» тезюрар поезд компаниясининг сўрови темир йўл иш ташлаши натижасида ходимларнинг етишмаслиги туфайли блокланди. 

Компаниянинг фикрича, поездлар сонининг кўпайиши поездлар, аэропортлар ва Англиянинг Довер денгиз портидаги тирбандликни камайтириши мумкин. 

Францияда шу ой бошида иш ҳақини ошириш талаби билан ўтказилган темир йўл иш ташлаши бутун мамлакат бўйлаб поездлар қатновида узилишларга олиб келди. 

Англиядан Франция томон кетаётган фуқаролар Довер портида узун навбатга туришди. Уларнинг таъкидлашича, бу ҳолат Франция чегарасида чегарачиларнинг йўқлиги билан боғлиқ.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага