Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Форёбда ўзбек қўмондони ҳибсга олингани ортидан норозилик келиб чиқди

6193

Бу ҳақда Aamaj News агентлигига исми сир қолишни истаган маҳаллий ўзбек қўшинлари қўмондонларидан бири маълум қилишича, пуштун жангариларини олиб чиқиш қарори ўзбек жамияти, вилоят ҳокими ва полиция бошлиғи ўртасидаги келишув асосида қабул қилинган.

Афғон ўзбеклари жамиятининг таниқли вакили Махдум Аълам 12 январь куни Мозори Шарифда “Толибон” мудофаа вазири ўринбосари мулла Фазл иштирокида ҳибсга олинди, деб ёзади собиқ вилоят губернатори Нақибулла Фоиқ. Унинг сўзларига кўра, Аълам «Толибоннинг Форёбдаги биринчи одами» бўлган ва Форёб, Сарипул ва Жузжон вилоятларида ўтказилган амалиётларга қўмондонлик қилган. Минтақадаги толибларнинг муваффақиятлари унинг номи билан боғлиқ. Ҳозир у ва “Толибон” томонида жанг қилган юзлаб ўзбеклар “Толибон” томонидан қамоққа ташланган.

Форёб вилояти маркази Маймана шаҳрида ҳарбий ҳолат жорий этилди. Махдум Аълам тарафдорлари кўчаларга чиқди. Барча дўконлар ёпиқ. Намойишчилар лагерь ташкил қилишди - улар Алам озод қилинмагунча тарқалишмоқчи эмас. Пуштун жангариларининг қурол-яроғлари ва ҳарбий техникасини тортиб олишаётгани ҳақида хабарлар бор.

Форёб вилояти марказидан “Толибон” ҳаракати томонидан тайинланган губернатор, полиция бошлиғи ва разведка бошлиғи қочиб кетган. Шаҳар исёнчилар томонидан эгаллаб олинди, деб ёзади Тожуддин Сурош вилоят собиқ губернатори Нақибулла Фоиқ сўзларига таяниб.

“Толибон” ўзбек қўмондони Махдум Аъламни кечгача қўйиб юбормаса, Форёб уларга бўйсунишдан тўхтайди.

Намойишчиларнинг бу талаби ҳақида ҳибсга олинган қўмондоннинг ишончли кишиларидан бири Туркўғли «Толибон байроғи Форёбда абадий туширилади»,  дея огоҳлантирган.

Ҳозирча Махдум Аълам озодликка чиқарилмаган ва Маймана ўзбеклари ҳам намойишларини тўхтатишни ўйлаганлари йўқ.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага