Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

ФИФА «камалак ранг» сардорлик боғичи бўйича қарор чиқарди

2592

ФИФА Қатарда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатида ЛГБТ рангида сардорлик боғичи тақишни танлаган футболчиларга огоҳлантириш берди.

Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн ЖЧ-2022 ўйинларига «камалак ранг» сардорлик боғичи билан ўйинга киришни режалаштираётгани хабар қилинганди. Бироқ ФИФА Кейнни сардорлик боғичи рангини рухсат этилган рўйхатдан танлашга ундаган ва агар футболчи тақиқни бузса, сариқ карточка билан жазоланиши билан таҳдид қилган.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионатида “камалак ранг” сардорлик боғичларини бошқа жамоалар, жумладан, Уэлс, Германия, Бельгия ва Голландия сардорлари ҳам тақиб юришади. Хуллас, Голландия терма жамоаси сардори Виржил ван Дейк ЛГБТ вакилларини қўллаб-қувватлаш мақсадида майдонга барибир ўша боғичда ўйнашини айтди.

Эслатиб ўтамиз, бир кун аввал Қатардаги жаҳон чемпионати очилган эди. Бугун Англия - Эрон, Сенегал - Голландия ва АҚШ - Уэлс ўйинлари ўтказилади.

The Guardian билан суҳбатлашган Қатарнинг икки манбаси, бу фақат ФИФА қарори эканлигини ва улар томонидан боғич бўйича ҳеч қандай босим бўлмаганини айтган.

ФИФА баёнотида шундай дейилган: “Бу ФИФА жиҳозлари қоидаларининг 13.8.1 моддасига мос келади, унда айтилишича: “ФИФА финал мусобақаларида ҳар бир жамоа сардори ФИФА томонидан тасдиқланган сардорлик либосини кийиши шарт”.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7424 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага