Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Аҳли ирфон

Фақат Аллоҳга суянинг

2113

“Бизга Аллоҳнинг ўзи етади. У қандай ҳам яхши Вакилдир” (Оли Имрон сураси 173-оят).

 Бу сўзни Иброҳим (алайҳиссалом) ўтга отилганларида айтган эдилар, олов салқинлик ва саломатлик  бўлди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Уҳуд жангида айтган эдилар, Аллоҳ уларга нусрат  берди.

Иброҳим халилуллоҳ манжаниққа солинган чоғларида Жаброил (алайҳиссалом) келиб: “Мендан сўрайдиган бирон ҳожатингиз борми?” деб сўрадилар. Иброҳим (алайҳиссалом): “Сизга ҳожатим йўқ, аммо Аллоҳга ҳожатим бор”, деб жавоб бердилар.

Одатда, денгиз одамларни чўктиради, олов эса куйдиради. Лекин “Бизга Аллоҳнинг ўзи етади. У қандай ҳам яхши Вакилдир”, сўзи сабабли денгизлар қурийди, оловлар сўнади.

Мусо (алайҳиссалом) қарасалар, олдиларида денгиз, ортларида душман. Шунда: “Йўқ, мен билан бирга Парвардигорим бор. Албатта, У мени (хавфсиз) йўлга бошлар”, дедилар. Аллоҳнинг изни ила нажот топдилар.

Сийрат китобларида зикр қилинишича, Пайғамбаримиз Савр ғорига кирганларида Аллоҳ таолонинг амри билан у ерга кабутар уя қурди. Ўргимчак эса ғор оғзига тўр тўқиди. Мушриклар буларга қараб: “Муҳаммад бу ерга кирмаган”, деб қайтиб кетдилар.

Байт:

Билгинки, ўргимчак бирла кабутар,

 Аллоҳнинг лутфидан топишди зафар.

 Қилинган иш эмас, берилган фазл,

 Ҳар жонга ҳамиша нажот етказар.

Ҳа, албатта, бу Аллоҳнинг иноятидан бошқа нарса эмас. Агар банда эътибор бериб, барча ишга қодир, ёрдамчи, валий ва раҳмли Рабб борлигини билса, фақат Унгагина таянади.

Шоир Шавқий айтади:

Иноят синч кўзин тикди сен томон,

Ғам чекма, бошингга не келса, омон.

 “...Бас, Аллоҳ энг яхши асрагувчидир ва У меҳрибонларнинг меҳрибонроғидир” (Юсуф сураси 64-оят).

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Фазилатларга эришиш йўллари

2640 23:00 22.11.2019

Мусибатдан ҳам мўминга фойда бор

2488 23:00 19.11.2019

Қасос – ғазабланган кишини ўлдирадиган заҳардир

1949 23:20 15.11.2019

Аллоҳнинг Расули саҳобаларига ўргатган дуолар...

3433 23:00 13.11.2019

Ўткинчи шон-шараф

2009 23:00 11.11.2019

Бошқаларга эътиборли бўлинг!

2645 23:00 09.11.2019
« Орқага