Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Фаластинлик журналист ўз машинасида ўлдирилди

1787

Умм-Ал-Фаҳм шаҳридан бўлган фаластинлик журналист ўз машинасида отиб кетилди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ниқобда бўлган икки эркак Надаль Ижбарияга яқин масофадан ўқ узган.

Журналист Афулдаги шифохонада вафот этган. The Jerusalem Post газетаси маълумотларига кўра, Исроил ҳукумати ҳодиса юзасидан текширув ўтказишни бошлаган.

44 ёшли Ижбария Sawt Al-Haq wa Al-Huriyeh нашри учун мақолалар ёзган ва Baladna веб-сайти асосчиси бўлган.

“Ҳақиқат овози ўчмайди”, – деб ёзган веб-сайт ўзининг Facebook саҳифасида. Қўшимча қилинишича, марҳум масжиддан уйига қайтишда ўлдирилган.

New Arab  нашри билан суҳбатда журналистнинг оила аъзолари қотилликда Исроил ҳукуматини айблаган. Марҳум ўлимидан бир неча кун олдин таҳдидга учраган. Полиция бу ҳақда билган, аммо жиноятнинг олдини олмаган.

Ижбариянинг отаси ҳам полицияни ҳаракатсизликда айбламоқда.

Исроил ҳудудида Нақбадан сўнг кўплаб фаластинликлар қолиб кетган ва улар мамлакат аҳолисининг 20 фоизини ташкил этади. Сўнгги вақтларда бу ҳудудларда жиноятчилик кескин ошди, аммо тез-тез ўзгариб турадиган Исроил ҳукумати бунинг олдини олиш учун ҳеч нарса қилмаяпти.

Умм-ал-Фаҳм маҳаллий ҳокимияти қотилликни қоралади ва исроилликларни жиноятни фош этишга чақирди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага