Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Фахрийлар уламолар кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди 

1199

Кеча, 28 декабрь куни Муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ташаббуси билан ташкил этилган Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фахрийлар кенгашининг биринчи йиғилиши ўтказилди. Унда кенгаш аъзолари, бўлим мудирлари ва бир гуруҳ соҳа ходимлари иштирок этди.

Тадбир Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолари ила бошланди. 

Файзли учрашув аввалида муфтий диний-маърифий соҳада амалга оширилган эзгу ислоҳотлар тўғрисида сўзлаб, ана шундай хайрли ишлар натижаси ўлароқ Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Фахрийлари кенгаши тузилгани, унга раис сифатида узоқ йиллардан буён Ислом маърифати йўлида хизмат қилиб келаётган Шайх Абдулазиз Мансур домла тасдиқлангани, мазкур кенгаш фахрийлар имкониятларидан кенг фойдаланиш ва уларни ҳар жиҳатдан кўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилганини баён этди. 

Муфтий динимизда Ислом йўлида соч-соқоли оқарган кишиларнинг фазилати, уларнинг жамият фаровонлигидаги улкан ҳиссалари, буюк ватандошимиз Имом Термизий ривоят қилган муборак ҳадиси шарифда: “Бир киши: “Эй, Аллоҳнинг Расули! Инсонларнинг қайсиси афзал” – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умри узоқ бўлиб, амали чиройли бўлгани”, дея марҳамат қилганларини алоҳида таъкидлади.  

Шайх Абдулазиз Мансур йиғилишда сўзга чиқиб, масъулиятли ва шарафли вазифага ишонч билдирилгани учун миннатдорлик билдириб, мазкур кенгаш келгуси фаолияти давомида амалга оширадиган ишларга тўхталиб, жумладан, диний соҳа фахрийларининг ижтимоий ҳаётда фаол иштирокини таъминлаш, аҳоли, айниқса, ёш авлоднинг диний-маърифий саводхонлигини ошириш, уларни юксак маънавиятли бўлиб вояга етишларига ҳисса қўшиш, маросимларни ихчам, миллий қадрият ва анъаналарга мос тарзда ўтказилишига тарғиб қилиш каби асосий вазифаларни амалга оширишни алоҳида қайд этди. 

Тадбир асносида муфтий Нуриддин домла Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фахрийлар кенгаши аъзоларига гувоҳнома ва ҳадялар тақдим этиб, хайрли тилакларини билдирди.

Шунингдек, тадбирда фахрий уламоларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хусусан, моддий рағбатлантириш, сиҳатгоҳларга юбориш, диний нашрларга текин обуна қилиш ва энг асосийси муборак умра сафарига имтиёзли юбориш каби имкониятлар берилиши таъкидланди. 

Самимий руҳда ўтган учрашувда Фахрийлар кенгаши аъзолари ҳам сўз олиб, мазкур кенгаш тузилгани катта хайрли иш бўлгани, динимизда ўзаро кенгашиб иш қилишга, маслаҳат қилишга буюрилгани ва келгусида кенгаш хайрли ишларга бош бўлишини изҳор этдилар.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага