Tasnim тарқатаётган хабарларга кўра, Эрон вакиллари Aл-Aзҳар шайхларининг Ислом дини дунёсидаги бўлинишга иштиёқмандлик ва мазҳаблар орасидаги зиддият сабабларини бартараф этиш мақсадида мулоқот ўтказиш ташаббусини олқишлади. Aл-Aзҳар суннийлар ва шиаларга мурожаат қилиб, ислом оламидаги бўлиниш ва тажовузкорликни қўзғатувчи унсурлардан воз кечиши зарурлигини таъкидламоқда.
Илоҳиётшунос олимлару дин арбоблари иштирокида исломий мулоқот ўтказишга ҳозирликларини эълон қилгани аслида эзгу мақсадлардан бири эканлигини, буни Парвардигор ризолигига эришиш тамойиллари асосида амалга оширишни кўзлаганликларини, шунингдек, мазкур ишга қатъий бел боғлашганидан далолат эканлигини Aл-Aзҳар алоҳида эътироф қилмоқда. “Биз ҳамиша қалблар ярашувини кўзлаганмиз, бўлиниш ва фирқачиликни бартараф этиш, миллат манфаатларини шахсий манфаатлардан устун қўйиш йўлидаги ғояларни қўллаб-қувватлашни билдирганмиз ҳамда ушбу лойиҳа муваффақияти учун бор кучни ишга солишга тайёрмиз”, дейилади баёнотда.
Aввалроқ Aл-Aзҳар шайхлари ислом уламоларини “у ёки бу оқимга мансуб бўлишидан қатъи назар, бирдамликка чақирган, бўлиниш ва ихтилоф сабабларидан воз кечиш, хусусан, мазҳаблар орасидаги низоларга барҳам бериш мақсадида Ислом оламида жиддий ва муҳим кенгашга чақирган эди.
Бу чақириқ Рим-католик черкови раҳбари Франциск иштирокида Шарқ ва Ғарб одамларининг тириклиги учун Баҳрайн мулоқот форумининг якуний сессиясида янгради. Aл-Aзҳар шайхлари олий мартабали мусулмон уламолари ва Оқсоқоллар кенгаши билан бир қаторда “бир дастурхонда бирга ўтиришга хайрихоҳлик билан бундай мажлисни ўтказишга тайёр эканликларини тасдиқладилар. “Ўтмишда ўтган ишларни унутиш лозим, дея Ислом амалларини мустаҳкамлаш ва исломий позициясидаги бирликни кучайтириш”ни муҳим, деб баҳоламоқдалар.