Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Эрондаги авиаҳалокат бўйича ҳибсга олишлар бошланди

2082

Эронда Украина самолётининг уриб туширилишига алоқадорликда гумон қилинган бир неча киши ҳибсга олинди, дея хабар бермоқда DW.

Олий суд вакили Ғулом Ҳусайн Исмоилийнинг айтишича, Украина самолётининг ҳалокати бўйича суриштирув ишлари бошланғич босқичда кетяпти. У ҳибсга олинганларнинг исм-фамилиясини ошкор этишни истамади. 

Аввалроқ Эрон президенти Ҳасан Руҳоний самолётнинг уриб туширилиши ҳодисаси бўйича махсус суд ташкил этилишини билдирган эди. Президент Теҳрон яқинида юз берган ҳалокатни “оғир ва кечириб бўлмас хато” деб атади. 

Эслатиб ўтамиз, «Украина халқаро авиалинияси»га қарашли Boeing 737-800 йўловчи самолёти 8 январь куни эрталаб Теҳрон аэропортидан кўтарилганидан кўп ўтмай уриб туширилди. Самолёт бортидаги 176 кишининг бари ҳалок бўлди. Эрон бир неча кун кейин Украина самолёти уриб туширилганини расман тан олди.

“Ҳаманаий Эронни бошқара олмаяпти”

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрон ва БМТ расмийлари Афғонистон масаласини муҳокама қилмоқда

863 09:58 18.07.2023

Эрон Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига расман аъзо бўлди  

1359 18:46 04.07.2023

Саудиянинг Теҳрондаги элчихонаси ҳайитдан кейин иш бошлайди

695 09:28 20.06.2023

Шавкат Мирзиёев Эронга расмий ташриф билан борди

1273 16:34 18.06.2023

Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар янада ривожланиши кутилмоқда

2007 08:24 15.06.2023

  Ямандаги фуқаролар уруши тугай дейдими?  

1507 20:45 10.06.2023
« Орқага